17:45 02.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бошланғич партия ташкилотларида
O`zLiDePнинг Жанубий кон бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилиниб, жорий йилги муҳим вазифалар белгилаб олинди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ва Нуробод туман кенгаши вакиллари иштирок этган мазкур йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йил 12 ноябрь куни эълон қилинган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва ундан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусида сўз борди.
Сўзга чиққанлар мазкур концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари бўйича O`zLiDePнинг масъулияти юқори даражада эканини таъкидлашди.
Шундан сўнг Жанубий кон бошқармасидаги бошланғич партия ташкилоти раисининг ҳисоботи тингланди. Нотиқ ўз ҳисоботида бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти давомида партия аъзолари сони 46 нафарга етганига, партия фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан 2 та тикув цехи ташкил этилиб, уларда 200 кишилик янги иш ўринлари яратилганига эътибор қаратди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан бошланғич партия ташкилоти фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилган имкониятлар етарлича ишга солинмагани, бу борада ташаббускорлик ва изланувчанлик каби даврнинг ўзи талаб қилаётган жиҳатлар етишмаётгани ҳам рўйи-рост айтилди.
Йиғилиш якунида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланиб, унинг жорий йилги иш режаси тасдиқланди ва бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме