15:45 24.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бошланғич партия ташкилотларида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг «O`zlidep бошланғич ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий кенгашларимизнинг барчасида O‘zLiDeP Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Шундай йиғилишлардан бири 17 февраль куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.
Партиянинг партиянинг вилоят кенгаши раҳбарлари ва бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этган мазкур тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусида сўз юритишди.
Таъкидланганидек, мазкур қўшма мажлисда юртбошимиз томонидан илгари сурилган муҳим ғоялар, хусусан, давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ўрни ва ролини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш долзарб аҳамиятга эга.
Йиғилишда сўз олган партия вилоят кенгаши ҳузуридаги «Сиёсий таълим маркази» раҳбари А. Тешабоев мазкур Концепцияда фуқароларнинг сўз, ахборот олиш ва ахборот тарқатиш эркинлигини таъминлаш бўйича таклиф этилаётган янги қонун лойиҳаларининг аҳамияти, мустақил ОАВларни ривожлантириш йўлидаги улкан ютуқлар ва мавжуд муаммолар, сайлов тизимини янада такомиллаштириш бўйича берилаётган янги таклифлар, жорий йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича янги таклифлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Йиғилиш давомида БПТ раиси М. Хурсанова БПТ томонидан амалга оширилган асосий ишларга батафсил тўхталиб, ўтган йили заводда партия аъзолари ва хайриҳоҳлари янада ошганлиги, айниқса, уларнинг сафида ёшлар сонининг ортганлигига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, ўтган йилда партия ташкилоти завод ишчи ходимлари орасида ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилганлиги, Президентимизнинг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарини ўрганиш ва тарғибот қилиш мақсадида қатор танлов ва кўриклар ташкил этилган ва бу каби тадбирлар завод миқёсида оммалашиб кетганлигини айтиб ўтди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |