23:45 03.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бош қомусимиз ислоҳотлар пойдеворидир
Зеро, мазкур ҳужжат мамлакатда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларни демократлаштириш, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотларнинг «ўзбек модели» асосида жамият ва давлатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришларга мустаҳкам асос бўлди. Шу ўринда мустақиллик йиллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асоси сифатида танлаб олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилганидек, «бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди».Ушбу меъёрлар асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва шу асосда аҳоли фаровонлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратилди. Зеро, иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган 400 дан зиёд қонунлар қабул қилинган бўлса, уларнинг 250 таси айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилди. «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг қабул қилиниши эса ислоҳотларнинг янги босқичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрнини мустаҳкамлаш, соҳага оид ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш имконини берди. Таҳлилчиларнинг фикрича, ана шундай муҳим ҳужжатлар асосида қабул қилинган қонунлар орасида «Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги кафолатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунларни алоҳида қайд этиш лозим. Улар тадбиркорлик фаолияти учун мустаҳкам кафолатлар яратиш, давлат ва назорат органларининг тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашувларининг олдини олиш, ҳар қандай фуқаронинг хусусий капитали асосида ўз бизнесини ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилгани билан ҳам ниҳоятда муҳим саналмоқда.Шу ўринда иқтисодиёт таянчига айланган мазкур соҳани ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар муваффақиятли қўлланилганини, бунда микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкаси 2000 йилдаги 15 фоиздан 2012 йилда 5 фоизгача (3 баробар зиёд) камайтирилганини халқаро экспертлар ҳам алоҳида эътироф этмоқдалар. Бундай шароитларга, шубҳасиз, Бош қомусимизда белгилаб берилган кафолатлар асос бўлаяпти.Маълумки, истиқлол йилларида олиб борилган кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнларида ўнг минглаб давлат мулки объектлари, авваламбор, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, истеъмол товарлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, саноат, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хусусий мулкка устуворлик берилди. Натижада мулкчилик тузилмасида туб ўзгаришлар рўй бериб, кўп укладли иқтисодиёт шаклланди, унда хусусий мулк учун мустаҳкам замин яратилди. Ушбу жараён бугунга келиб ҳам изчил давом эттирилмоқда. Бу айни пайтда мулкни самарали бошқариш, сифатли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳоли бандлиги ва даромадларини юксалтиришга олиб келмоқда. Кичик ишлаб чиқаришларни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида эса жорий йилнинг 9 ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига умумий миқдорда 19,4 миллиард сўмга тенг 55 та давлат активлари сотилгани, ижарага қарийб 17,6 минг фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари берилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятни босқичма-босқич ва изчил демократик янгилаш ва мамлакатни модернизациялаш натижасида жамиятдаги ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашдан манфаатдор бўлган ижтимоий қатлам юзага келди ва мамлакатни тараққиёт ва демократик ўзгаришлар сари илгарилашининг фаол ҳаракатлантирувчи кучига айланди.
Полянте СВЕШНИКОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,O`zLiDeP фракцияси аъзоси
"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме