16:45 10.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Болажонларимиз — жонажонларимиз


 
Болалик энг беғубор ва покиза туйғулар салтанати, десак хато бўлмас. Шунинг учун ҳам ана шу даргоҳни ҳар қандай инсон самимий соғинч ҳисси  билан эслайди.

Қўқон ва Наманган шаҳарларида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда ана шундай муносабат ҳукмронлик қилганига гувоҳ бўлдик. Бир қарашда бу тадбир ўша куни мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳатто энг чекка қишлоқларида ўтган тадбирлардан фарқ қилгани йўқ. Аммо...

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Муқимий номидаги истироҳат боғида уюштирилган «Болажонлар-ширинтойлар» акцияси ҳақиқатан ҳам меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган жажжи ўғил-қизларимиз кўнглини олишга хизмат қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, шаҳар ҳокимлиги, беғараз ва танти ҳомийлар шу куни том маънода болажонлар хизматида бўлдилар. O’zLiDeP аъзолари томонидан ишга туширилган мўъжазгина истироҳат боғидаги замонавий каруселлар, сузиш ҳавзаларида кўзлари шодликдан ёнаётган болажонлар кайфияти бутун кечага тарқалди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси А.Аҳмедов энди шаҳардаги болалар уйлари тарбияланувчилари учун ана шу мўъжаз майдон эшиклари доимо очиқ бўлишини таъкидлади.

“Аёллар кенгаши” жамоатчилик жамғармаси Фарғона вилоят филиали раиси Ҳадича Назарованинг фикрича, шу куни бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки кайфиятда ўтган. 12-сонли меҳрибонлик уйи раҳбари Раҳбархон Мирзаева ва 17-сонли меҳрибонлик уйи директори Дилафруз Тиллабоева эса Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва «Техника» масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларига миннатдорлик билдириб, бундай кечалар мамлакатимизда ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани натижаси эканини таъкидладилар.  
  
«Болажонлар — ширинтойлар» акциясида узундан-узун маърузалар ўрнига куй ва қўшиқлар янгради. Болаларга қўшилиб барча бирдек ўйин-кулгудан маст бўлди.

Зеро, истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ ¤збекистон қандай улкан ютуқ ва натижаларга эришган бўлса, улар болаларимизга аталганининг нишонаси эди бу. «Биз ¤збекистон фарзандимиз» мавзуидаги асфальтга расм чизиш бўйича ўтказилган танлов ғолибларидан бири ўзига аталган совғани олар экан, мен бахтиёрман, деганида икки юз чоғли киши даврани гулдурос қарсакларга тўлдирди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме