10:45 13.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Биз «Ўзтемирйўловчи»да 105 нафармиз
2011 йилда «Ўзтемирйўловчи» очиқ-акциядорлик жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилоти «Энг намунали БПТ», деб топилди.
Пойтахтимизнинг Миробод туман партия кенгаши қошида бошланғич ташкилотлар оз эмас. Улар орасида “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ бошланғич партия ташкилотининг ўз ўрни бор. Фаоллар билан ҳамкорликда партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида Президентимиз фармонлари ҳамда қарорлари моҳиятини кенг тушунтириш, ёшларнинг сиёсий билим ва салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самара — кутилганидек. 2011 йилда O’zLiDeP Миробод туман кенгаши томонидан ушбу бошланғич ташкилот “Энг намунали БПТ, деб топилганлиги ҳам бежиз эмас.
Тан олиш керак: бошланғич ташкилотнинг ҳар бир ходими ўз бурчига нисбатан тўла масъулият билан ёндошади. Зеро аҳолига намунали хизмат кўрсатиш учун якдиллик ва уюшқоқлик ниҳоятда зарур. Партия аъзоларининг аксарияти масъулиятли соҳаларда меҳнат қилишади. Улар жамоага ўрнак бўлиш билан бирга, партия ғояларини тарғиб ва ташвиқ этиш йўлида алоҳида фаоллик кўрсатишмоқда. Ҳар ҳафтада ўтказиладиган йиғилишларда ишдаги ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича сўз юритилди.
— Биз айни кунда асосий эътиборни олдимизда турган вазифалар ижросига қаратаяпмиз, — дейди БПТ раиси Жаҳонгир Тошмуҳамедов. —Президентимиз Концепцияси партиявий фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти. Ушбу ҳужжат жамиятимизни барқарор ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида давлат ва жамият ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар зиммасига алоҳида масъулият юклаб, уларни янги изланишларга ундайди. Биз бундан тегишли хулоса чиқаришимиз, шу асосда ўз фаолиятимизни янада такомиллаштиришимиз лозим, албатта.
«Ўзтемирйўловчи» ОАЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти айни кунда ўз атрофига 105 нафар аъзони бирлаштирган. Уларнинг сафи ўсиб бормоқда. Ҳар ойда ўтказиладиган партиявий йиғилишларда корхона фаолиятига оид муаммолар атрофлича муҳокама қилинади ва уларнинг ижроси юзасидан тегишли тадбирлар белгиланади. Турли касбий ва оммавий байрамларни ташкиллаштиришда ҳам партия аъзолари фаол, ташаббускор.
Бир сўз билан айтганда, бошланғич ташкилот фаоллари партия дастурларини тарғиб этиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида куч-ғайратларини аяшмаяпти. Бу эса O`zLiDePнинг устувор мақсадларига тўла мос бўлиб, унинг омма ўртасидаги сиёсий мавқеи, обрў-эътиборини оширишга хизмат қилиши шубҳасиздир.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,
«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |