22:16 25.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Барқарорлик кафолати
Жаҳон бозоридаги рақобат тобора кучаяётган бугунги кунларимизда юксак технологияларни ўзлаштириш ҳамда инновацияларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади, албатта. Чунки иқтисодиётга инновацияларни жорий этиш инқироз оқибатларини бартараф этишнинг ягона йўли сифатида танланмоқда. Шу боис ҳам Юртбошимиз томонидан бозор қонуниятларига асосланган миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш йўлларидан бири – бу интеллектуал қадриятларга устуворлик бериш эканига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида бу борада изчил ишлар амалга оширилди. Энг аввало, юксак билим ва салоҳиятга эга ёш авлод вакилларига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Замонавий технология ва инновацион лойиҳаларни жорий этишга доир тизимли ишлар туфайли саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш объектлари босқичма-босқичлик асосида модернизация қилинаяпти. Натижада мамлакатимизда барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Жумладан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози айни кучайган паллада ҳам мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,5 фоиздан кам бўлмади.
Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган таклиф ва мулоҳазалар, яъни интеллектуал салоҳиятдан ўрта синф мулкдорлари фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал секторида улар иштирокини кенгайтириш масаласи айниқса, O`zLiDeP учун энг устувор вазифага айланиши лозим. Бунда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш, улар ўртасида инновацион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш орқали тадбиркорликка жалб қилиш масаласига устувор аҳамият қаратишимиз лозим бўлади. Партиямиз нуқтаи назарига кўра, оилалар мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан уларнинг моддий ва маънавий таъминланганлик даражасига боғлиқдир.
Шу боис биз «Мустаҳкам оила йили»да оиланинг ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштиришга бирламчи эътибор қаратишимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.
Равшанжон АСҚАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |