19:00 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Барқарор тараққиёт кафолати
Мана, уч ойдирки, Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» Ўзбекистонда қарийб 20 йилда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий соҳадаги туб ислоҳотларни таҳлил этиш баробарида ҳеч қачон ортга қайтмайдиган ва изчил тус олган мамлакатни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёнларининг бир неча ўнйилликларга мўлжалланган янги босқичини бошлаб берган умуммиллий дастур сифатида дунёнинг нуфузли экспертлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам истиқлол йилларида эришилган натижалар таҳлили, тўпланган тажрибалар Юртбошимиз раҳнамолигида Ўзбекистон танлаган йўлнинг нечоғли тўғри эканини ва ана шу йўлни оғишмай қатъият билан давом эттириш лозимлигини яққол кўрсатиб берди. Концепциянинг энг муҳим жиҳати, унда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Ўтган йилларда барча соҳаларида бўлганидек, миллий парламентни шакллантириш ва ривожлантириш борасида ҳам салмоқли тажрибалар тўпланди. Мамлакатимизда парламентаризм анъаналарининг жамият ҳаётига сингдирилишидаги ўзига хослик шундаки, бу жараён тадрижий тарзда, халқаро тажриба ва миллий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилди. Ушбу жараённинг бутун дунёда эътироф этилган «ўзбек модели»га таяниб, босқичма-босқич рўёбга чиқарилаётгани, жумладан, бир палатали парламент фаолияти асосида Ўзбекистон парламентининг асослари яратилиб, ўзига хос анъана ва тажриба шакллантирилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда қонунчилик мактабининг ривож топиши, қонун лойиҳаларини кенг муҳокамага қўйиш, амалдаги қонунларнинг янги таҳрирларини яратишда янада яққолроқ намоён бўлди.
Шу билан бирга 2000-2010 йиллар мобайнида мамлакатимизда икки палатали парламентни шакллантириш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жуда кенг миқёсли ҳуқуқий ўзгаришлар ҳам амалга оширилди. Бунда айниқса профессионал асосда иш олиб борувчи Қонунчилик палатаси ҳамда вакиллик органи — Сенатнинг ташкил этилгани муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди.
«XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги давра суҳбатида эса Концепция асосида тайёрланган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонуннинг мазмун-моҳияти яна бир бор атрофлича муҳокама қилинди.
Хўш, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган ана шу қонуннинг туб моҳияти нимада? Ҳукумат ва парламент фаолиятини ташкил этишнинг янги тартибларини жорий этаётган ва улар зиммасидаги ваколатларни кенгайтираётган қонун сиёсий партиялар зиммасига қандай масъулиятли вазифаларни юкламоқда? Давра суҳбатида асосий эътибор ана шу масалаларга қаратилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |