15:45 18.11.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Барқарор иқтисодиётнинг муҳим йўналиши
Мамлакатимизнинг бош иқтисодий ҳужжатини муҳокама қилишда келгуси барқарор ривожланиш, иқтисодиётни модернизация қилиш, уни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш ишларига йўналтирилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари фикрига кўра, давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози билан изоҳланадиган мураккаб шарт-шароитларда ушбу масаланинг муваффақиятли ҳал қилиниши мамлакат иқтисодиётининг бугунги ва келгуси ҳолатини белгилаб бериш билан бирга, Ўзбекистоннинг узоқ истиқболга мўлжалланган мақсади – дунёнинг энг замонавий ривожланган, демократик давлатлари қаторидан ўрин олиш, ўз халқига юксак турмуш шароитларини ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни таъминлашга эришиш имконини беради.
Йиғилишда таъкидландики, 2012 йил учун солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,1 фоизни, харажатлари 22,1 фоизни ва тақчиллиги 1,0 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.Охирги йилларда солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича корхоналарга, кичик бизнес субъектларига ва аҳолига қатор имтиёзларнинг берилиши, аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилишни aдаллашувига, тадбиркорликни ривожланишига, сервис ва хизматлар соҳасини кенгайишига, энг асосийси аҳоли бандлиги ва даромадларини ортишига хизмат қилганлигини инобатга олган ҳолда 2012 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада жадал ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида саноат соҳасидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловининг базавий ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш назарда тутилган. Бунинг натижасида 50,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар микрофирма ва кичик корхоналар ихтиёрида қолади ва ушбу маблағлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишловчиларни қўшимча рағбатлантириш имконини беради. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг минимал ставкаси бўйича солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкасини бир фоизга камайтириш назарда тутилмоқда. Шу билан бир вақтда республиканинг барча корхона ва ташкилотларида энг кам тўланадиган иш ҳақини меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда.
2012 йил учун белгиланган солиқ сиёсати концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида иқтисодиётга солиқ юки ўтган йилга нисбатан 0,7 фоизга камаяди. Муҳокамаларда депутатлар 2012 йилга солиқ-бюджет сиёсати концепцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси жаҳонда давом этаётган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида мамлакатни барқарор иқтисодий ўстиришнинг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши кўзда тутилаётганлигини алоҳида эътироф этдилар. Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиш жараёнида юзага келган кескин баҳс-мунозаралар давомида фракция аъзолари мамлакат иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳада ҳам модернизация жараёнларини жадаллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Депутатлар мазкур соҳа ҳам унга кирувчи барча жабҳа ва ишлаб чиқаришлари билан бирга саноат каби модернизация, техник ва технологик янгиланишга муҳтож эканлиги ҳақида сўз юритдилар.
Шунингдек, ЎзЛиДеП келгусида ҳам тадбиркорлик тузилмаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш асосида мавжуд заҳиралардан самарали фойдаланиш соҳасида ижро ҳокимияти фаолияти устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Шу боис, Давлат бюджети ижросининг таҳлили ЎзЛиДеПга мамлакатни инновацион ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашувчи парламент механизми сифатида хизмат қилади.
Йиғилиш якунида фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме