15:02 18.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Банк партия фаолларига таянмоқда
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг III-мажлисида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида айни кунда жойларда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилмоқда.
O`zLiDeP Урганч туман кенгашининг «Микрокредитбанк» бошланғич партия ташкилотида ўтказилган тадбирида ҳам ана шу масалага алоҳида эътибор қаратилди.
Анжуманда таъкидланганидек, Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик-тижорат банкини ҳам мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилган ишларни янада кучайтиришга ундади. Унинг O`zLiDeP вилоят ва туман кенгашлари билан ҳамкорлиги эса тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қуввватлашга туртки бермоқда. Президентимизнинг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ўтган йилда кичик бизнес соҳасига кўрсатилган микромолиявий хизматлар кўлами янада кенгайтирилди.
— Бугун бошланғич партия ташкилотимизга 19 нафар ходим аъзо бўлиб кирган, — деди БПТ раиси Н.Бойжанова. — Айни кундаги фаолиятимизни O`zLiDeP дастури ва Сайловолди платформасида назарда тутилган мақсад ва вазифалар асосида ташкил этаяпмиз. БПТ банк қошида тузилгани учун ҳам электоратимиз вакилларига амалий кўмак беришга астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Хусусан, жойлардаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган микромолиявий хизмат турлари тўғрисида доимий равишда семинарлар ташкил этиб, уларни бу борадаги зарур ахборотлар билан таъминлаб келаяпмиз.
Тадбирда тадбиркорлик субъектларига микролизинг хизматлари кўрсатиш, айниқса, қишлоқ жойларга кичик ҳажмдаги минитехнологияларни етказиб беришни назарда тутувчи хизмат турларини кўпайтириш, микросармояларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш орқали оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда мазкур БПТнинг жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган иш режаси тасдиқланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |