14:30 13.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Бахтимиз пойдевори
O`zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши ташаббуси билан Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказида «Конституциямиз — бахтимиз пойдевори» мавзуида учрашув ўтказилди.Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган учрашувда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Термиз шаҳар ўқув-ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти корхонаси бошланғич партия ташкилоти фаоллари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят бошқаруви ҳамда вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази ходимлари иштирок этдилар.Тадбирда O`zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши раиси, Термиз шаҳридаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Холтожи Эргашев, O`zLiDeP шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Гулноза Бобоқулова, вилоят кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс маркази услубият бўлими мудираси Фотима Қодирова, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Термиз шаҳар ўқув-ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти корхонаси бошланғич партия ташкилоти фаоли Жума Чоршанбиевлар сўзга чиқиб, Конституцияда белгилаб берилган ҳуқуқ ва бурчлар тўғрисида атрофлича сўз юритдилар. Мустақил юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни барпо этиш, халқимизнинг обод ва озод ҳаётини таъминлаш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш ва тинч, осайишта турмуш кечиришда Конституциямиз мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Партия қуйи тузилмалари ташаббуси билан вилоятнинг бошқа туманларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллик байрамига бағишланган туркум тадбирлар ўтказилмоқда.
Фарҳод ТОШБОЕВ“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме