19:00 25.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Bagira-tex»да янги БПТ
«Bagira-tex» масъулияти чекланган жамиятда бошланғич партия ташкилоти тузилиши жамоа учун муҳим воқеага айланди
Бугунги кунда Жиззах туманида O`zLiDePнинг 71 та бошланғич ташкилоти бўлиб, улар ўз сафларида қарийб 1,5 минг нафар аъзони бирлаштирган ҳолда фаолият олиб бормоқда. Яқинда тумандаги қуйи бўғинлар сони яна биттага кўпайди.
Тажрибадан маълумки, партия тузилмалари фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларда ишчи-хизматчиларнинг сиёсий фаоллиги, масъулияти ошиб, улар жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида янада кенгроқ иштирок этмоқдалар.
Жиззах туманидаги «Bagira-tex» масъулияти чекланган жамиятда БПТ ташкил этишга бағишланган йиғилишда ана шундай фикрлар билдирилди. Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев сўзга чиқиб, омма орасига чуқурроқ кириб бориш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини таъминлаш муҳим партиявий вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари П.Зиятов, Х.Алимова, Қонунчилик палатаси депутатлари Н.Каримова, Г.Омонқулов, O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши раиси Э.Холматов ва бошқалар ҳам ўз чиқишларида мустақиллик берган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада кенгайтиришда сиёсий партияларнинг тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр юритдилар.
— Давр билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлиш учун партия низоми, дастурида белгиланган вазифалардан хабардор бўлишнинг ўзи камлик қилади, — дейди вилоят кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари А.Шаҳаров. — Яъни сиёсий етук, дунёқараши кенг, ташкилотчилик ва тарғиботчилик қобилиятига эга инсонларгина партия аъзоси бўлишга лойиқдир. Хуллас, ана шундай изланувчан ёшлардан 7 нафарига катта ишонч билдирилди. Яқин орада уларнинг сафи янада кенгайиши шак-шубҳасиз.
Шуни айтиш жоизки, «Bagira-tex»нинг фаолият юрита бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Корхона қисқа вақт орасида ички борзорда ўз ўрнини топа олди. Айни пайтда бу ерда ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар юқори сифати ва харидоргирлиги билан ажралиб туради. БПТ раислигига сайланган Б.Каримовнинг таъкидлашича, 50 кишилик жамоада электорат вакилларининг алоҳида ўрни бор. Зеро улар партиявий бурчга масъулият билан ёндашиб, эришилаётган ютуқларга муносиб ҳисса қўшишмоқда.
"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 19 сентябрь, 38 (514)-сон
Обсудить новость на Форуме