18:00 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Баҳром Утарбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани қурилиш ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи талабаси
Ниҳоят, бу йилги танловда ўзим яратган миллий соз, асбобларимнинг кўргазмаси ва келажакда шу йўналишда ишбилармонлик ишимни бошлаш мақсадларини ўзида намоён этган бизнес режам билан иштирок этдим. Туғрисини айтсам, танлов борасида ҳаяжонимни яшира олмайман. Чунки, барча иштирокчилар кучли тайёргарлик билан келган-да. Талабаларнинг ҳар бирида ўзига хос ғоя ва ғолибликка бўлган шиддатли интилиш бор эди. Шу тарздаги рақобат туфайли талбиркорликка оид билимларимни орттиришга эришдим ва ҳали ўрганишим керак бўлган жиҳатлар кўп эканлигини англаб етдим. Танлов якунида Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаш бахтига муяссар бўлганлигимдан фахрландим. Келгусида барча тенгдошларимни шу танловга қатнашишга чорлайман ва мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшишга инталаман.
Обсудить новость на Форуме