18:45 09.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БУРЧ МАСЪУЛИЯТИ

Пойтахтимиз Тошкентнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этаётган йигирма олти мингга яқин O`zLiDeP аъзоси “Обод турмуш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этаяпти. Уларнинг эллик фоизга яқини эса хотин-қизлардан иборатдир. 

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Дилноза  Абдуллажонованинг таъкидлашича, уларнинг қарийб 4000 га яқини ташаббускор ҳамда фидойи тадбиркорлардир.  Жуда катта имкониятларга эга бўлган ана шундай опа-сингилларимиз истиқлол байрамини ўзига хос муваффақиятлар билан кутиб олдилар.
 — Бугун шаҳримиздаги 12 та туман кенгашида аёллар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, «Аёллар қаноти» ҳамда улар қошидаги «Ёш етакчи қизлар клуби» фаолият олиб бормоқда, — дейди Д.Абдуллажонова. — Аксарият бошланғич ташкилотларга ҳам аёллар етакчилик қилаётгани улар зиммасига жуда катта масъулият юклатилганидан далолат беради, албатта. Маълумки, бугунга келиб  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳам хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари давлат органлари, таълим, тиббиёт тизимида, савдо, саноат ва қурилиш соҳасида ҳам бир пайтлар «ожиза», дея аталган аёллар меҳнат қилаётгани, раҳбарлик лавозимларида иш олиб бораётгани Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани натижасидир. «Аёллар қаноти» эса ёш қизларимизга ўрнак бўлиши учун машҳур опа-сингилларимиз, тадбиркор сафдошларимиз иштирокида турли учрашув, давра суҳбатлари ўтказиб, улар тажрибасини оммалаштираяпти.

— Ана шундай тадбирлар қандай натижалар бераяпти? 

— Жорий йилнинг олти ойида ҳамкор ташкилотлар билан 180 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, уларда асосий эътибор «Обод 

O`zLiDeP САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИДАН
Партия ўз олдига хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига  жалб қилиш масалаларини қўйяди. 
турмуш йили» Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар электорат вакиллари учун яратилган шарт-шароит, амалдаги қонунларда белгиланган имтиёзларни кенг тарғиб этишга қаратилди. «Аёллар қаноти» гуруҳлари томонидан ўтказилаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий мавзулардаги тадбирларда ҳам хотин-қизларимизнинг сиёсий фаолликларини ошириш, жойларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда янги иш ўринларини яратиш масалаларига қаратилмоқда. Албатта, натижаларни сонлар билан ўлчаш қийин. Аммо тизимли тадбирлардан кейин ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган опа-сингилларимиз сони ортаяпти. Бу энг муҳими, айни пайтда туманларда тадбиркорлик ривожланиб, опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллиги юксалаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.  

— Айтингчи, ўтган даврда аёлларни иш билан таъминлаш масалаларида қандай натижаларга эришилди?

— Маълумки, иш ўрни ташкил этиш учун аввало катта ёки кичик бўлсин бирон корхона ишга туширилиши керак. Масалага шу нуқтаи назардан қаралса, «Аёллар қаноти»нинг «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари», «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳалари  натижасида кўплаб опа-сингилларимизнинг тадбиркорликка қўл уришларига қўшимча имконият эшиклари очилаётганини кўрамиз. Масалан, жорий йилнинг ўзида «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси доирасидаги ўқув-семинарларимизда 500 нафарга яқин хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланиш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш, бизнес-режа тузиш кўникмасига эга бўлишди. Лойиҳанинг мантиқий давоми бўлган  «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасининг туман ва шаҳар босқичларида эса 1600 нафар иштирокчининг 25 нафари имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларни қўлга киритди. Демоқчиманки, бундай тадбирлар хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини янада ривожланишига ёрдам берибгина қолмай, тадбиркор хотин-қизлар сонининг ортишига ҳам хизмат қилаяпти. Маълумотларга кўра, шаҳримиздаги тадбиркор опа-сингилларимизнинг 38321 нафари айни кунда O`zLiDeP аъзоси бўлиб, «Обод турмуш йили»да улар сафининг сезиларли даражада кенгайиши кутилмоқда. Ҳозиргача «Аёллар қаноти» ташаббуси билан 287 нафар хотин-қизимиз доимий иш билан таъминланди. 

— Аёллар фаолиятини янада жонлантиришга оид қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?

— Аёлнинг оилада, маҳалла ва жамиятда фаол бўлиши, аввало, унинг ижтимоий-сиёсий салоҳиятига боғлиқ. Албатта, сиёсий жиҳатдан етук, ижтимоий жараёнларда фаол бўлган хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бироқ улар орасида уй-рўзғор юмушлари билангина овора бўлиб қолаётганлари ҳам йўқ эмас. Жойлардаги бошланғич ташкилотлар, маҳаллалардаги маслаҳатчи аёллар, ҳаёт мактабини ўтган онахонларимиз орқали ана шундай хотин-қизларимизни ҳам ўз сафимизга қўшиш учун фойдаланилмаётган имкониятлар ишга солиниши керак. Бу борада «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликни янада кучайтирсак, мақсадга мувофиқ бўларди. 
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 5 сентябрь, 36 (512)-сон 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме