18:45 11.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БУХОРОДА ТАДБИРКОР АЁЛЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

O‘zLiDePнинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг Бухоро вилояти босқичи доирасида кўплаб учрашувлар ташкил этилди. 

Жумладан, лойиҳа доирасидаги ўқув семинарларида илғор тадбиркор аёллар ўз бизнесини бошлаш арафасида турган хотин-қизлар билан тажриба алмашишларига катта эътибор қаратилди. 

Ғиждувон туманидаги Ғовшун ҚФЙ ҳудудида фаолият кўрсатувчи тикувчиликка ихтисослашган “Тўйбиби, Гулҳаё, Севинчбону” хусусий корхонаси раҳбари Тўйбиби Икромова ўқув семинарларининг доимий иштирокчиларидан бири.

- Корхонамиздаги иш ўринлари сонини 15 тага етказиб, тикув маҳсулотлари  сифатини яхшилаш  ва  турларини кенгайтириш асосий вазифамиздир, - дейди  у. - Шу мақсадда тижорат банкидан ажратиладиган  кредит маблағи эвазига бир нечта тикув машинасини харид қилишни режалаштирганмиз.

Жондорлик тадбиркор аёл Сабоҳат Қулиева эса бугунги кунда бизнес учун жуда қулай шарт-шароит яратилганини эътироф этди. 

“Бундан 20 йилча олдин тадбиркорликнинг зардўзлик йўналиши бўйича иш бошлаганимда бугунги кундагидек имтиёзлар йўқ эди. Энди яратилган имкониятлардан фойдаланиб, барча орзу-умидларни амалга ошириш мумкин”,- деди С.Қулиева. 

Когон шаҳрилик Умида Мардонова ҳам ўқув семинарларининг фаол иштирокчиси. 

Унинг сўзларига кўра, бизнес-режа тузиш бўйича ўтказилган амалий машғулотлар кундалик фаолиятнинг янада самарали бўлишини таъминламоқда. 

“Биз – зардўзлик йўналишида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишни кўнглига туккан 4 аёл айни пайтда банкдан имтиёзли кредит олиш ниятида юрибмиз”, - дейди у. 

Умуман, Бухоро вилоятида “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” партиявий лойиҳасида фаол қатнашган 21 нафар хотин-қиз тадбиркорликни бошлаш учун тижорат банкларидан қарийб 103 миллион сўм имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлди. 
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме