19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БУХОРОДА БПТЛАР ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида O’zLiDePнинг 42 та бошланғич ташкилоти фаолият юритиб келмоқда. Ромитан қишлоқ фуқаролар йиғинида ташкил этилган БПТ ўз сафига 23 аъзони жамлаган бўлиб, у тумандаги энг пешқадам ташкилотлардан бири ҳисобланади. Ушбу БПТнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ўтган йили амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, жорий йилдаги иш режаси тасдиқланди. Шу билан бирга, БПТ раиси ва унинг ўринбосари сайлаб олинди. Йиғилишда туманда иқтисодий ислоҳотлар самарасини ошириш, “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. O’zLiDePнинг сиёсий саҳнадаги куч ва салоҳиятини янада юксалтириш учун партия сафларига тадбиркор ва фермерларни янада кўпроқ жалб этиш мавзуси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Йиғилиш иштирокчилари “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун хусусида ҳам сўз юритиб, ушбу юридик ҳужжат маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожи, аҳоли бандлигини ошириш учун мустаҳкам пойдевор бўлаётганини эътироф этди. Шу боис, қонун мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот-ташвиқотни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. – Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ишлаб чиқилаётган ва аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда, – дейди O’zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Раҳим Шукуров. – Тумандаги 31 та МФЙ ва 2 та ҚФЙда ташкил этилган БПТлар давр талабига мос фаолият юритаётгани сабабли туман аҳолиси, айниқса, ёшларнинг Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, O’zLiDeP ғоя ва мақсадлари, унинг Сайловолди платформасидаги мақсад-вазифалари ҳақида доимий маълумот олиб туришига эришилмоқда. Бухоро вилояти бўйича шу кунгача 62 та бошланғич партия ташкилотида ҳисобот–сайлов йиғилиши ўтказилди. 51 БПТ раиси ўз вазифасига қайта сайланди. Вилоятдаги БПТларда ҳисобот –сайлов йиғилишлари давом этмоқда.
O’zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме