17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БУГУНГИ ЁШЛАР - ЭРТАГА ТАДБИРКОР

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида ўзимнинг бизнес режам билан қатнашиб, 1 миллион 800 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлдим, - дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 4-босқич талабаси Гўзал Шамуратова.O’zLiDeP Сайловолди дастурида таъкидланганидек, партия ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш ниятида.  Шу боис ҳам O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ёшларга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳалар асосида ўтказилаётган барча тадбирлар, ўқув-семинарлар ёшларимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқишлари, интилишларини тобора ортириб бормоқда.  Эътиборлиси республикамизнинг барча туман ва шаҳар худудидаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшлар орасида ўтказилиб келинаётган “Диплом билан бизнесга” номли лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув-семинарга бўлган ўқувчи ёшларининг қизиқишини алоҳида эътироф этиши жоиз. Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ушбу лойиҳа доирасида ташкил этилган икки кунлик тадбирда кичик бизнес ва тадбиркорликка интилувчан ёшлар катта қизиқиш билан қатнашдилар. Тадбирда иштирок этган 104 нафар ёшлар ўзларининг бизнес лойиҳаларининг тақдимотларини ўтказишди. Албатта, ҳар бир битирувчи ушбу лойиҳа асосида ўзининг бизнес режасини амалиётга тадбиқ этишга ва ўзининг тадбиркорлик ишини бошлашга замин яратилишига катта ишонч билан келганлигини эътироф этиш ўринлидир.Тадбир давомида ҳар бир иштирокчининг иш-режалари мутахассислар томонидан баҳоланиб, энг яхши бизнес-режалари деб топилган 60 нафар битирувчига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш имкониятига эга сертификатлар топширилди. - Ушбу лойиҳага иштирок этишимдан асосий мақсад, келажакда ўзимнинг шахсий бизнесимни бошлашга пойдевор яратиш, - дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 4 босқич талабаси Гўзал Шамуратова. – Ўқишимни тамомлагач албатта, ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашаман, лекин бугунги давр талабидан келиб чиқиб қўшимча тадбиркорлик ишини ҳам олиб боришга ҳаракат қиламан. Бу тадбирда ўзимнинг бизнес режам асосида 1 миллион 800 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлдим.Шунунгдек, тадбир давомида ўқувчи ёшларга тадбиркорликнинг мазмун-моҳияти, зарурати ва уни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати, уларга яратиб берилаётган имтиёзлар ҳамда хорижий тажрибалар, банк муассасаларидан кредит маблағини олиш йўллари ва ундан фойдаланиш ҳақида ҳар томонлама батафсил маълумотлар ҳам берилди.  Лойиҳа натижасида ёшларнинг кўзларидаги умид учқунларини ва уларга қаратилган эътибордан ёшларнинг қувончи ва ишончини кўриб ўз ишимиздан қувонамиз. Келажакда ушбу ёшлар қаторидан эл-юрт манфаатини, халқимизнинг фаровон турмушини таминлашга қодир кичик бизнес вакиллари ва фидойи тадбиркорлар етишиб чиқишига ишончимиз комил.                                                                                     
   М.Ахназарова,     O`zLiDeP Қорақалпоғистон РеспубликасиКенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме