22:15 14.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БУ ПАРТИЯ – МЕНИНГ ПАРТИЯМ
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” Қумқўрғон ҳамда Олтинсой туманларида “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирларда Халқ депутатлари туман кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг фермер хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш, балиқчилик, асаларичилик, боғдорчилик, сервис хизмати кўрсатишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш, бу борадаги халқаро тажрибаларни ўзлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш каби масалалардаги иштироки юзасидан атрофлича фикр алмашилди ҳамда мулоҳазалар, аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди. Шу билан бирга, иштирокчиларга ушбу масалалар юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Тадбирларда юртимизда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқи асослари ва кафолатлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Жумладан, Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб бергани эътироф этилди.
- Фармонда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда ўзини ўзи бошқаришнинг демократик тамойилларига таянадиган таъсирчан тизимини ташкил қилиш масаласи асосий ўринни эгаллаган, - дейди Олтинсой туманидаги “Чори Мирзақулов” фермер ҳўжалиги раҳбари У.Ҳайитбоев. – Унга кўра қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатлари жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлди. Бунинг натижасида ерга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳақиқий эгалик туйғуси мустаҳкамланди. Фермерларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳисси кучайиши сифат ва самарадорликнинг ҳам юксалишига хизмат қилаётир.
- Яқинда фермер хўжалигимиз O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаккурномаси, вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди, - дейди фермер, партия аъзоси Ф.Эшназаров. – Партия томонидан фермерларга қаратилаётган бундай юксак эътибор бизга янада катта куч беради. Қолаверса, партия фермерларга тегишли қонунчилик асосларини мустаҳкамлашга ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Шундай экан, бу партия менинг партиям.
Давра суҳбати қизиқарли баҳс-мунозаралар, савол-жавобларга бой бўлди.Г.АмироваО‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридагиСиёсий таълим маркази раҳбари
Обсудить новость на Форуме