22:16 20.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БУ ЁШЛАРНИ ЁРҚИН ИСТИҚБОЛ КУТЯПТИ
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда апрель-май ойларида “Ишбилармон талаба” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичларини ўтказди.
Шу кунларда дастлабки босқич якунлари сарҳисоб қилинмоқда. Ташкилотчиларнинг айтишича, ҳудудий танловларга ҳар қачонгидан ҳам жиддий тайёргарлик кўрилган.
– Танлов бизда пухта билим ва янги ғоялар байрамига айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди, – дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Дилрабо Раҳмонова. – Айниқса, Термиз туманида ўтказилган танловни алоҳида қайд этишни истардим. Барча “чиғириқ”лардан муваффақиятли ўтган ёшларнинг 42 нафари вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Термиз туманидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси Феруза Авазова 2012 йилда танловнинг республика босқичи ғолибаси бўлган.
“Натижада партия стипендиясига сазовор бўлдим. Бу йил ҳам танловда янги ғоя билан иштирок этяпман”, – дейди Феруза.
Тадбир иштирокчилари “Ишбилармон талаба” лойиҳасига шунчаки тадбир эмас, балки билим ва маҳорат бобида ўзаро беллашадиган муносиб майдон сифатида қарамоқда. Зеро, уларни истиқболда мустақил ҳаёт қуриш, тадбиркор сифатида эл-юрт корига хизмат қилишдек эзгу истиқболлар кутяпти. Партия махсус стипендияси учун кураш эса, бу йўлдаги муҳим ва ишончли қадамлардан биридир.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
19 апреля 2024
« | Апрель 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
29 | 30 |