03:00 14.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БУ ҲАҚИҚАТНИ ҲЕЧ КИМ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТМАСЛИГИ КЕРАК
Хотира ва қадрлаш кунида бутун мамлакатимиз бўйлаб хотира тадбирлари ўтказилди. Унда Ватанимиз озодлиги, осмонимиз мусаффолиги йўлида жонини фидо қилган инсонларнинг хотирасига яна бир бор ҳурмат бажо келтирилди, шунингдек, фронтда ва фронт ортида меҳнат қилиб, фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган фахрийларга узоқ умр, соғлиқ тиланди. Президентимиз Ислом Каримов 9 май куни “Мотамсаро она” ҳайкали пойида таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг 6,5 миллион аҳолисидан 1,5 миллиони фронтга кетгани, урушда 500 мингга яқин ватандошимиз ҳалок бўлгани, минглаб юртдошларимиз бедарак йўқолгани ва ногирон бўлиб қайтгани фашизмга қарши курашда халқимиз тўлаган товон бўлди. Шунинг учун Давлатимиз раҳбарининг: “Бу ҳақиқатни ҳеч ким ва ҳеч қачон унутмаслиги керак”, деган чақириғи мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, O’zLiDePнинг ҳар бир фаоли қалбида янги куч билан садо берди. Шу боис, “Мотамсаро она” ҳайкалини Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган инсонларнинг ёрқин хотираси, улар жасорати ва мардлигининг ёрқин тимсоли, деб биламиз. Шу билан бирга, бу ҳайкал уруш фожеаларидан хулоса чиқаришга ҳам ундашини алоҳида эътироф этамиз. Ўз навбатида, яна бир бор таъкидлашни истардикки, партиямизнинг ҳар бир вакили нафақат аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатади, балки уларнинг Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларининг давомчиси бўлишга ҳам интилади.
Одилжон АШИРОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси,Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси
Обсудить новость на Форуме