11:15 19.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТлар иш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор
Нукус шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими мажлислар залида “Сиёсий партияларда бошланғич партия ташкилотлари иш самарадорлигини ошириш” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирдан асосий мақсад партия ходимлари ва бошланғич партия ташкилотлари аъзолари фаоллигини ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, уларнинг ишларини бугунги давр талаблари даражасида самарали ташкил этиш, БПТларни тажрибали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклиф ва кўрсатмалар ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Семинар иштирокчилари сиёсий партияларнинг электорат ўртасида ижтимоий-сиёсий тадбирларни амалга оширишида БПТлар энг асосий бўғин эканини таъкидлаш билан бирга уларнинг тарғибот-ташвиқот фаолиятини узвий ривожлантириб боришга алоҳида эътибор қаратди. – Электоратнинг энг муҳим ижтимоий масалаларини ҳал этиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда БПТларнинг янада фаол ва самарали фаолият олиб боришида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш яхши натижалар беради, – деди Шуманай тумани марказий шифохонасидаги БПТ раиси, Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати Г.Сапарова. – БПТлар фаолиятни жонлантиришда халқ билан бирга ишлашнинг замонавий усуллари ва уларни амалда қўллаш кўникмаларининг аниқ механизмини яратишга ҳам эътибор қаратишимиз зарур. Иштирокчилар партия фаоллари, хусусан, БПТ аъзоларининг ва электоратнинг сиёсий билимларини ошириб бориш, бошланғич ташкилотлардаги айрим муаммоларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Шунингдек, БПТлар сафига ёш, истиқболли, ташаббускор ва замонавий фикрловчи ёшларни жалб этиш масалаларида фикр алмашилди. Семинарда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, туман (шаҳар) Кенгаши аппарат раҳбарлари, депутатлик гуруҳлари аъзолари, БПТлар раислари, жамоат ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме