17:45 26.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР СОНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҲИСОБИГА КЎПАЙМОҚДА

Фарғона шаҳрининг “Ўрмончилар” МФЙдаги “Фар-Самина-Нафосат” оилавий корхонасида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. 

Мазкур оилавий корхона 2010 йилда ташкил топган бўлиб, гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Яқинда эса корхона базасида тикув цехи ишга туширилди.      

Корхонага O‘zLiDeP аъзоси Фаррух Турдиқулов раҳбарлик қилмоқда. Унинг таъкидлашича, корхонадаги тикувчи ва ишчиларнинг барчаси шу маҳалла фуқароларидир. Корхона ишчиларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларга қизиқишлари инобатга олинган ҳолда БПТ очишга қарор қилинган. Ишчилар эса катта орзулар билан O‘zLiDePга аъзо  бўлди.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти ва Фарғона шаҳар Кенгашларининг қўшма режасига кўра, корхонада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган оммавий-маданий тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди. 

Учрашувда Конституциямизнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда, олиб борилаётган туб ислоҳотларда тутган ўрни ва роли ҳақида маърузалар қилинди. Шу билан бирга, тадбиркорликка иштиёқманд ёшларга ўз бизнесини бошлаш, банк кредитлари олиш бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги уч ой давомида O‘zLiDePга аъзо бўлиш ва корхонада БПТ очиш бўйича тадбиркорлик субъектларидан 10 та таклиф келиб тушди. Улар атрофлича ўрганиб чиқилгандан кейин ҳудудий партия ташкилотининг 8 та тадбиркорлик субъектида БПТ очиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 

O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме