20:00 11.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилоят минтақавий бўлими ҳамкорлигида “Сиёсий партияларнинг бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини самарали ишлашларини таъминлаш” мавзусига бағишланган семинар-тренинг  ўтказилди.   Тадбир БПТлар фаолиятини жонлантириш, партия кадрлари  салоҳиятини кўтариш, депутатларнинг ўз электорати  билан узвий алоқасини тубдан яхшилаш учун замонавий сиёсий технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш, БПТларни тажрибали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклиф ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилди.  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳудудий партия ташкилотлари масъул ходимлари учун “Партиявий фаолиятни янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар” мавзуида март ойида ўтказилган амалий ўқув-семинарида БПТларда олиб борилиши лозим бўлган фаолият юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилган эди. Эндиликда мана шу семинар иштирокчилари олган билим ва кўникмаларини жойларда татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.  Фарғонадаги тадбирда ҳам БПТларнинг партия устави билан белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган иш услублари, БПТларнинг депутатлик гуруҳлари ва тегишли ҳудудий партия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва иштироки мавзулари муҳокама қилинди. Бу жараёнларда партия кадрларининг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий етуклиги ва зарур малакага эга бўлиши муҳим омил экани эътироф этилди. Шунингдек, мамлакатимиздаги туб ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига янада чуқурроқ очиб бериш ва жамоатчиликка етказиш учун тегишли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.  Семинарда БПТлар фаолиятини ташкиллаштириш принциплари ва уларнинг оптимал таркибини шакллантириш, туман (шаҳар) кенгашлари томонидан БПТлар фаолиятини бошқариш, БПТларнинг ижтимоий-сиёсий вазифалари ва уларни самарали амалга оширишни такомиллаштириш,   БПТларнинг электорат манфаатларини ва долзарб ижтимоий масалаларини ечишдаги иштироки каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди ва уларни ечиш йўллари интерактив усуллар орқали  кўрсатилиб берилди. 
А.Ҳамдамов O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме