11:45 28.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР САЙЛОВЛАРДА ПАРТИЯНИНГ АСОСИЙ ТАЯНЧИ БЎЛАДИ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва унда иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида семинар-тренинг ташкил этди. 
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда сайловлар жараёнида сиёсий ва жамоатчилик ишларини ташкил этишда БПТлардан унумли фойдаланиш масалаларига батафсил тўхталиб ўтилди. Партия электоратининг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, қизиқиши ва кайфиятини аниқлашда БПТ фаол иштирок этиши, шунингдек, электорат учун ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилишда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу масалалар муҳокамаси чоғида иштирокчилар БПТлар аъзолари билимларини ошириш, фаолиятини самарали ташкил этишга доир таклифлар берди. 
– Жорий йилнинг ўтган даврида БПТларнинг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва O‘zLiDeP дастурий мақсадларини амалга ошириш фаолиятини такомиллаштириш борасида турли ўқув семинарлари ташкил этилди, – дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Фарҳод Одилов. – Мазкур йиғилишлар асносида БПТлар фаолиятида ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошиб бораётгани маълум бўлди. Бу эса, жойларда партиянинг нуфузи ва мавқеи тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутат Элдор Шермонов БПТлар сайловолди кампанияси жараёнида партияларнинг сайловчилар билан ишлашида асосий функционал бўғинлардан бири бўлиши лозимлигини қайд этди.
“Электоратнинг ижтимоий таркиби ва манфаатларини аниқлашда БПТнинг ўрни жуда муҳим ҳисобланади. Чунки бундай маълумотлар асосида партиянинг сайловолди дастурий ҳужжатлари, стратегия ва тактикаси белгиланади”, – деди Э.Шодмонов. 
Семинарда БПТларни методик таъминлашга эътиборни кучайтириш, сайловгача бўлган даврда қуйи бўғинлар тузилмасини оптималлаштириш борасида таклифлар билдирилди. Партиянинг сайлов округларидаги кузатувчиларини, овозларни санашда иштирок этадиган ваколатли вакилларини БПТ аъзолари орасидан танлаш ва тайинлаш масалалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. 
Семинар давомида билдирилган таклиф ва тавсиялар кичик гуруҳларда янада батафсил муҳокама қилинди.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме