22:16 26.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда партия вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари масъул ходимлари учун ўқув семинари ўтказди.

Тадбир давомида иштирокчилар бошланғич партия ташкилотлари раҳбарларига партиявий ишни ўргатиш ва партиядан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда электорат вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда кундалик муаммоларини ечиш билан боғлиқ ташкилий-партиявий ишларни йўлга қўйиш, 2014 йилдаги сайловларда сиёсий партия имижини оширишда партия кенгашлари ва БПТлар фаолиятини самарали ташкил этишда партия ходимлари, БПТ раисларининг ташкилотчилик қобилиятини юксалтириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, йирик корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларида БПТлар очиш ва улар орқали электорат манфаатларини ифода этувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш ҳамда жойлардаги наъмунавий БПТлар ишини янада фаоллаштириш юзасидан маърузалар тингланди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши аппарати раҳбари Бахтиёр Менглиев тадбирда сўзга чиқиб, Президентимизнинг Конституциянинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларга тўхталди. 

- Бугунги ўқув семинаримизнинг мақсади ҳам Президентимизнинг жорий йилдаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида партиянинг тузилмавий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи партия фаолларининг назарий ва амалий билимларини кенгайтиришдан иборат”, - деди Б.Менглиев.

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Дурдона Қобулова ўз сўзида Президентимиз Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида сиёсий партияларга  алоҳида урғу бериб ўтганини қайд этди. 

“Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида “ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоғи зарур”лигини таъкидлади”, - деди Д.Қобулова.

Семинарда партия ташкилотлари олдига қўйилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, депутатлик гуруҳларининг электорат манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишидаги фаолиятини янада жонлаштириш мамлакатда барча соҳаларда кенг миқёсли ўзгаришларни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос, жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишни давом эттириш йўлидаги муҳим омил экани қайд этилди.         O‘zLiDeP Хоразм вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме