21:30 13.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТЛАР КЎМАГИ МУҲИМ
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада оширишга бағишланган ўқув семинари ўтказди.
Семинар партия масъул ходимлари ва БПТ аъзолари фаоллигини ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш, жорий йилги сайловлар олдидан таянч тузилмалар ишини кучайтириш тўғрисида таклиф ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.
- БПТлар партия ғоя ва мақсадларини тарғиб этишда асосий кучдир, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарати раҳбари С.Турманов. – Шундан келиб чиқиб, бўлажак сайловлар олдидан уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганишимиз ҳамда бартараф этишимиз, БПТларнинг сайловолди жараёнларига тўла тайёр ҳолда кириб келишини таъминлашимиз ниҳоятда муҳим.
Семинарда БПТлар томонидан берилаётган таклифларни ўрганиш ва уларни ҳаётга жорий этиш учун керакли тавсия ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама этилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме