23:00 12.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР ФАОЛЛИГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИ ГАРОВИ

Бекабодлик тадбиркорлар шаҳарда фақат биттагина нотариус ишлаётгани туфайли нотариал-ҳуқуқий масалаларни кўриб чиқишда катта ноқулайликлар вужудга келаётгани юзасидан O‘zLiDeРнинг “Бекобод шаҳар электр тармоқлари” унитар корхонасида фаолият кўрсатаётган бошланғич ташкилоти расман мурожаат этганди. 

БПТ йиғилишида муҳокама қилинган масала юқори ташкилотларда ҳал этилиши кераклиги боис, белгиланган қоидаларга мувофиқ босқичма-босқич Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига етиб борди. Ўз навбатида, Адлия вазирлигига муаммо бартараф этилиши сўралган хат йўлланди. 

Яқинда вазирликдан жавоб келди. Адлия вазири ўринбосари имзолаган хатда айтилишича, шаҳардаги нотариал идорада аслида 3 ходим ишлаши керак, лекин 2 та ўрин вакантлигича қолган. Вазиятни ўнглаш учун вазирлик бу бўш ўринларга танлов ўтказиш тўғрисида ОАВга эълон берган. 

Шунингдек, хатда Бекобод шаҳрида яна бир нотариал идора иши йўлга қўйилиши  режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинган. 

O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме