17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТЛАР ФАОЛИЯТИ ДОИМ НАЗОРАТДА
2012 йил 13 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “O`zLiDeP Бошланғич партия ташкилотларининг ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишдаги тутган ўрни ва вазифалари” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Яккасарой, Сергели, Миробод туман бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари иштирок этишди. Йиғилишда Бошланғич партия ташкилотларининг мамлакат сиёсий-иқтисодий жараёнларида фаол иштироки, уларнинг ҳозирги кундаги муаммолари ва истиқболдаги режалари, партиянинг бошланғич тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар ҳамда уларни самарали ҳал этиш ва бу жараёнда давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” доирасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. - Ватан тақдири, унинг бугуни ва келажаги учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган, мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият қуриш йўлидаги изчил, шу билан бирга кенг кўламли вазифаларни ҳал қилишга қодир, мустақил, янгича фикрлайдиган кадрлар салоҳияти муҳим аҳамият ва принципиаллик касб этади, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши аъзоси Р.Каримов. - Шунга кўра, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш масаласининг долзарблашуви Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси зиммасига қатор вазифаларни юклади. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ҳаётга изчил тадбиқ этиб келинаётган қатор истиқболли лойиҳа, самарали дастурлар, шунингдек, жойларда ташкил қилинаётган тадбирлар ислоҳотларни жадал суръатларда ривожланишига ҳисса қўшмоқда. - Бугунги кунда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида белгиланган, “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда сиёсий партиянинг имкониятлар кўламини янада кенгайтирди, дейиш мумкин. Ана шундан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП Бошланғич партия ташкилотлари самарадорлигини янада ошириш, улардан истиқболли кадрлар заҳирасини шкллантириш ва партия депутатлик гуруҳлари фаолияти билан бошланғич партия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш мақсадида республикамизнинг барча туман, шаҳар, вилоятларида ўқув-семинарлар ўтказилмоқда, - деб таъкидлайди O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Д.Бобожонова. – Шуни ҳам айтиш лозимки, Бошланғич партия ташкилоти ҳар қандай партиянинг асосий бўғинигина эмас, уни ҳаракатлантирувчи, унга куч ва қувват берувчи таян нуқтаси ҳамдир. Айниқса, сайловчилар ишончи учун сиёсий партиялар ўртасида кураш тобора қизиётган бир пайтда асосий оғирлик айнан ана шу ташкилотлар зиммасига тушади. Шу боисдан ҳам ЎзЛиДеП бошланғич ташкилотлар ишини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратаяпти. Ўтган йилнинг ўзида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилот раҳбарлари ва партия фаоллари учун 16 босқичли, шу билан бирга депутат гуруҳлари учун 24 босқичли узлуксиз семинар-тренинглари ўтказилди. Уларда 6 мингдан ортиқ БПТ раҳбарлари ҳамда, 12 минг нафар партия фаоллари, шу билан бирга 1200 га яқин маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлар таълим олдилар.
Мазкур ўқувлар ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотлари миқиёсида ташкил этилди. Бугунги кунда шаҳарда 938 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, улар 25 мингдан ортиқ партия аъзоларни бирлаштириб турибди. Семинарда партия депутатлик гуруҳларнинг бошланғич партия ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш, бошланғич партия ташкилотларининг ишларини самарали ташкил этиш ва жонлантириш, улар фаолиятини янада яхшилаш, БПТлар сонини кўпайтириб бориш тизимини кенг йўлга қўйиш, шунингдек, партия электорати тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, жойларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг иш билан бандлиги таъминлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди.Йиғилиш сўнггида бу каби семинарларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.
Обсудить новость на Форуме