23:00 02.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТЛАР ҲАМ, УЛАР АЪЗОЛАРИ СОНИ ҲАМ ОРТМОҚДА

Бугунги кунда Бухоро вилоятида ҳам O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Ҳозир биргина Бухоро шаҳрининг ўзида 56 та БПТ бўлиб, улар қарийб 1300 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган. 
- Фаолларимиз O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни кенг оммага тушунтириш орқали сафдошларимиз сафини кенгайтиришга эришяпти, - дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Жамолиддин Ҳасанов. - Масалан, фаолларимиз саъй-ҳаракати билан шаҳардаги “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган қуйи бўғин аъзолари сони қисқа вақт ичида 6 тадан 15 нафарга етди. 
Айни пайтда вилоятда БПТлар фаолиятини кучайтириш, электорат манфаати билан боғлиқ масалаларни изчиллик билан ўрганиш, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни таҳлил қилиш, жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш кабилар асосий вазифалар қаторида турибди. 
Айниқса, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.  
Натижада мазкур жараёнларнинг гувоҳи бўлаётган аҳоли ўртасида партияга бўлган ишонч янада мустаҳкамланиб, партия аъзолари сони кун сайин ортиб бораётир.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме