17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Айни кунларда O‘zLiDePнинг Наманган вилоятидаги бошланғич ташкилотларида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” шиори остида давра суҳбатлари, учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда.Шундай тадбирлардан бири вилоят ирригация тармоқлари бошқармасининг Наманган туман бўлимида тузилган БПТда бўлиб ўтди. Дастлаб O‘zLiDeP туман кенгаши аппарат раҳбари Анваржон Абдуллаев Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган долзарб вазифалар билан қаторда мамлакатимизда, хусусан, Наманган туманида истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди. Сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари, халқимиз онгида, турмушида юз бераётган улкан ўзгаришлар ҳақида гапирди. - Мустақиллик бизга ҳуқуқ ва имкониятлар берди,- деди ўз сўзида партия фаоли Зокиржон Ҳакимов. – Хусусан, тадбиркорлик соҳасидаги бундай имкониятлар бугун юртимиз ривожига, халқимиз фаровонлигига кенг йўл очди. Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги навбатдаги жиддий қадамдир. Ишонаманки, бу қарордан туманимиздаги тадбиркорлар ҳам катта манфаат кўради. Сўзга чиққанлар Президентимизнинг “Наманган вилоятида қуввати 900 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори, водийни мамлакатимизнинг бошқа минтақалари билан боғлайдиган Ангрен-Поп темир йўли қурилиши лойиҳаси тўғрисида, айниқса, ғурур ва ифтихор билан гапирди. Қарорга кўра, Тўрақўрғон туманида ҳар бирининг қуввати 450 МВт дан иборат икки блокли электр станцияси қурилади. У ишга тушгач, нафақат Наманган вилояти, балки бутун водийда электр энергияси таъминоти тубдан яхшиланади. 125 километрлик Ангрен-Поп темир йўли қурилиши ҳам юртимиз иқтисодиёти учун беқиёс аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 1,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Тадбир иштирокчилари истиқлол шарофати билан амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуш фаровонлигини  янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 
Комилжон ФАЙЗИЕВ,Партия Наманган вилоят кенгашиматбуот хизмати ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме