19:00 16.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТДА МАХСУС ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Маржонбулоқ” олтин конида фаолият юритаётган O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзолари “O‘zLiDeP БПТларининг ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишида ва партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишда тутган ўрни ва вазифалари” мавзуида махсус ўқув-семинари ўтказди. 

Тадбирда партиявий ишлар хусусида батафсил маълумот берилиши билан бир қаторда партиядан Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар билан ҳамкорликда электорат вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, кундалик муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди. 

– Мамлакатимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг халқ фаровонлиги ва иқтисодиётимиз ривожидаги аҳамиятини ҳар бир инсон теран англаётир, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари А.Шаҳаров. – Бу жараёнда партиялар фаол иштирок этмоқда. Сиёсий партиялар БПТлари ҳам жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий бўғинларидан бири бўлиб келмоқда.  

“Маржонбулоқ” олтин конида 2005 йилда 25 аъзо билан иш бошлаган БПТ ҳозир ўз сафида 100 нафардан зиёд фаолга эга. Улар партиянинг мақсад ва вазифаларини, мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг халқ турмушининг барча жабҳаларидаги муҳим аҳамиятини халқ ўртасида кенг тушунтириш борасида катта муваффақиятларга эришмоқда. 

Бўлиб ўтган семинар давомида партия фаолларининг бу борадаги фаолиятларини янада кучайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди. 
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме