14:46 25.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТДА КОНСТИТУЦИЯГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

O‘zLiDePнинг Музработ туманидаги Э.Жўраев маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич ташкилоти 2004 йилда ташкил этилган эди. Ўшанда БПТда 78 нафар аъзо бор эди. Бугунги кунга келиб БПТ аъзолари сони 117 нафарга етган. 

Яқинда ушбу БПТ ташаббуси билан Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида юртимизда кенг кўламда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали натижалари, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қонунчиликка киритилган ўзгартишлар, Конституциянинг ушбу жараёнларда тутган ўрни ҳақида сўз борди. 

- Конституциямизнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф эътироф этилган тамойилларига мослиги унинг халқчил эканидан далолат беради, - дейди БПТ раиси Равшан Назаров. - Мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган улкан ўзгаришлар, хоҳ у иқтисодий, хоҳ сиёсий йўналишда бўлсин, битта мақсадга, яъни ҳар томонлама ривожланган демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишга хизмат қилади. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида Конституция ва қонунларга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани эса Бош қонунимизнинг замон талаблари билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлайди. Хусусан, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилингани сиёсий партияларнинг ҳуқуқий мақоми ва таъсирини кенгайтириш билан бирга уларнинг нуфузи ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.

Зебо ҚУРБОНОВА,O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти КенгашиБПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме