22:30 04.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ ва депутат ҳамкорлиги: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар
O`zLiDeP Самарқанд вилояти Иштихон туман Кенгаши тизимидаги “Ўзбекистон” МФЙ бошланғич ташкилотида “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг бажарилиши, унда БПТнинг ўрни ва роли” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбир O`zLiDeP туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, партия фаолларининг қизғин фикр-мунозараларига асослангани билан долзарб аҳамият касб этди. Унда БПТ аъзолари томонидан “Мустаҳкам оила” йили Давлат дастуридан келиб чиқиб, оилавий бизнесни ривожлантириш, пировардида эса, оилаларни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ҳамда ташаббуслари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Таъкидлаш керакки, БПТ фаолларининг сайъ-ҳаракатлари билан электоратни қийнаётган, хусусан, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўратаётган муаммолар ҳал этилмоқда. Хусусан, туман маҳаллаларида томорқалардан унумли фойдаланиш, оилавий бизнес, касаначиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича эътирофга арзигулик ишлар бажарилди. Шундай бўлишига қарамай, маҳалла ҳудудида газ танқислиги муаммоси тадбиркорлар фаолияти учун ноқулайлик туғдираётганди. Ишлаб чиқариш тизимида рўй бераётган узилишлар айниқса нон ва кондитер маҳсулотларини тайёрлаш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб келарди. БПТ аъзоси партия фаоли Аваз Мусаев мазкур МФЙ қошидаги бошланғич ташкилотига ана шу муаммони ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожат қилган. Маҳалладаги партия фаоллари маслаҳатлашиб, 1-Қурувчи сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат О. Тошматовга мурожат этишди. Депутат мутасадди шахсларга – туман ҳокимининг биринчи муовини Р. Ҳайитовга, туман газ таъминоти директори Ю. Ҳасановга мурожаат қилди. Натижада “Ўзбекистон” МФЙ қошидаги БПТ томонидан киритилган таклиф туманни ижтиомий-иқтисодий ривожантириш дастурига киритилиши натижасида 1 км. 700 метр масофага газ трубалари тортилиб, аҳолининг газ таъминотини яхшилаш борасидаги талаби тўла қондирилди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме