03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ анонслари
2012 йилнинг 21 июл куни Пахтакор тумани Дўстлик МФЙ қошида ташкил этилган БПТда “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Пахтакор туман Кенгаши масъул ходимлари, БПТ раислари, депутатлар ҳамда партия фаолларидан иборат жами 48 нафар иштирокчи қатнашди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигинниг йигирма бир йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1776-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тадбирлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини белгилаб олиш масалаларига эътибор қаратилди.Ушбу тадбирда аввало мамлакатимизда демократик ислоҳотлар кучайиб бораётганлигини, сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва иштироки, қарорлар қабул қилишдаги роли алоҳида мақомга кўтарилаётганлиги юзасидан фикрлар билдирилди. Ушбу жараёнларда эса партия кадрларининг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан етуклиги ва зарур малакага эга бўлиши муҳим омил эканлиги ҳақида эътироф этилди.Шунингдек, мамлакатимизни салоҳияти ва қудрати, унинг ҳалқаро майдонда нуфузи тобора юксалиб бораётганлиги, туб ислоҳотларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига янада чуқурроқ очиб бериш ва жамоатчиликка етказиш учун тегишли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. * * * 2012 йил 16 июл куни Зафаробод туман Электр тармоқлари корхонаси қошида ташкил этилган БПТда “Аҳоли ўртасида партия ғояларини кенг тарғиб қилиш ва партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида O’zLiDeP туман Кенгаши масъул ходимлари, депутатлар, БПТ раислари, партия фаолларидан иборат жами 23 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбирда сўз олганлар мустақил мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида жамиятимизда ҳақиқий маънода партиявийлик тизими қарор топганлиги ва сиёсий партияларнинг ҳар томонлама ижтимоий-сиёсий фаолият юритишини таъминлайдиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлиги ҳамда шу асосида сиёсий партияларнинг демократик ўзгаришларини амалга оширишдаги роли ва таъсири тобора ортиб бораётганлигини партия аъзоларига тушунтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.Давра суҳбати иштирокчилари демократик жамият қуришга бел боғлаган, давлатда сиёсий кучнинг ўз мавқеи ва ўрнига эга бўлиши, обрў қозониши, сиёсий партия бўлиб шаклланиши учун унинг сиёсий қиёфаси, энг аввало, бутун фаолиятининг негизида аниқ ва халқга, жамиятга тушинарли, таъсирчан ғоялари мужассам бўлиши шарт эканлиги тўғрисидаги таклиф-мулоҳазаларни билдириб ўтишди. Бундан ташқари бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигин янада ошириш, партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш ҳамда аъзолик бадалларидан бўлган қарздорликни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. * * * 2012 йилнинг 12 июл куни Жиззах вилояти Янгиобод туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган БПТ мажлислар залида “Оилавий тадбиркорлик – мустаҳкам оила таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида партия туман Кенгаши масъул ходимлари, раис ўринбосарлари, БПТ раислари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат жами 37 нафар иштирокчи қатнашди. Тадбирдан кўзланган мақсад “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга тушунтириш, ушбу йилда Давлат дастуридан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали мустаҳкам оилани ташкил қилиш ҳамда ушбу йўналишда БПТлардан таклиф ва ташаббусларни олишдан иборат бўлди.Шунингдек, тадбирда БПТларининг ўрни ва роли катта аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёш тадбиркорларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, иш юритишни ўргатиш, бунда малакали тадбиркорларни жалб этиш юзасидан партия фаоллари томонидан таклифлар билдирилди. Тадбир якунида тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларни тарғибот-ташвиқот қилиш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме