13:30 10.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТ анонслари

 Самарқанд  вилояти. O’zLiDeP Тайлоқ туман Кенгашида ўтказилган «Депутат ва БПТ ҳамкорлиги: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар» мавзуидаги ахборот эшитуви депутатлик гуруҳлари билан бошланғич ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масаласига бағишланди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши қарор ва фармойишлари, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан атрофлича фикр юритилиб, партия қуйи бўғинлари билан матбуот ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди.

*          *          *

Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳрида O’zLiDeP бошланғич ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. «OKSDORMEBEL» МЧЖ қошида барпо этилган қуйи бўғин айни кунда 12 нафар партия  аъзосининг бошини қовуштириб турибди. БПТ раиси Биймурат Мамбеткаримовнинг такидлашича, замонавий хориж технологияси асосидаги мазкур корхона мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бу ерда сиёсий фаол ходимлар қатламининг пайдо бўлиши унинг иқтисодий тараққиётида катта аҳамият касб этиши шак-шубҳасиз.

*          *          *

Фарғона вилояти. Президентимиз Концепцияси юзасидан Ёзёвон туманида БПТ раислари учун давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мазкур дастуриламал ҳужжатдаги ғоя ва мақсадларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, бу борада O’zLiDePнинг жойлардаги қуйи бўғинлари масъулиятини янада ошириш юзасидан муҳим таклифлар ўртага ташланиб, партия фаолларининг ғоявий-сиёсий соҳадаги долзарб вазифаларига яна бир бор эътибор қаратилди.

 

Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,

«XXIASR»

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме