23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ анонслар
Жиззах вилояти. Зафаробод туманидаги «Электр тармоқлари корхонаси» қошидаги БПТда аҳоли орасида партия ғояларини кенг тарғиб этиш ва аъзолар сафини кенгайтириш масаласига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда жойларда O’zLiDeP сиёсий имижини кўтариш ҳамда бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди.
***
Бухоро вилояти. Пиллани қайта ишлашга ихтисослашган «Ромстар» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ишчи-хизматчиларидан 10 нафари O’zLiDePга аъзо бўлишиб, бошланғич ташкилот тузиш ташаббуси билан чиқишди. Айни кунда янги БПТга халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ахтам Каттаев раҳбарлик қилмоқда.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме