20:15 23.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ ЖОРИЙ ЙИЛДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИНИ БЕЛГИЛАДИ
O‘zLiDePнинг “Агробанк” Асака бўлимидаги бошланғич ташкилотида “Обод турмуш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” ҳамда Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасидан, “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган мақсад-вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
- Концепция бугунги давлат ва жамият ривожининг мутлақо янги босқичида мамлакатни модернизациялашни давом эттиришга қаратилган муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда, – деди O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Қурбонова. – Ушбу муҳим ҳужжатда, шунингдек, Президентимизнинг маърузаларида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ҳаракатларимизни фаоллаштиришимиз керак. Бунда БПТлар партиямизнинг халқ орасидаги асосий йўналтирувчи кучи бўлиб хизмат қилади. Айнан БПТлар Дастурий ғоя ва мақсадларимизни тўла англаган ва қўллаб-қувватлайдиган, уларни биринчи навбатда электоратимиз ва кенг оммага етказа оладиган, уларга таъсир этиб, ўз ортидан фидойи инсонларни эргаштира оладиган аъзоларни бирлаштириши лозим.
Йиғилишда ўртага ташланган таклиф ва тавсиялар асосида “Агробанк” Асака бўлимидаги БПТнинг 2013 йилдаги қўшимча чора-тадбирлари режаси белгилаб олинди.
Тадбирда партия сафига қўшилган 5 кишига O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме