19:00 27.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТ ВА ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ҲАМКОРЛИГИ САМАРАСИ

O‘zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши бугунги кунда 294 нафар либерални ўз атрофида бирлаштирган 12 та бошланғич партия ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда. 

Партиянинг Халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи фаолиятига назар ташланса, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.   

Депутатлик гуруҳи йиғилишларининг ўз вақтида ўтказиб келинаётгани, уларда маҳаллий ҳокимият органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддиларининг турли масалалар бўйича ҳисоботлари тинглаб борилаётгани, қуйи бўғинларнинг ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммолар ҳал қилинишида депутатлар билан яқин ҳамкорлиги йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. 

Биргина мисол. Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги БПТ аъзоларидан Халқ депутатлари Когон шаҳар кенгаши депутати Муродилло Аҳмедовга мурожаат келиб тушган эди. Унда 2008-2012 йилларга мўлжалланган Когон шаҳрини ривожлантириш инвестиция дастурига Когоннинг эски шаҳар қисмида 2 та оилавий поликлиника қуриш масаласи киритилгани, лекин бу режа амалга ошмай қолгани баён қилинганди. Бу масала юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари жўнатилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган жавобга кўра, оилавий поликлиникалар қуриш масаласи 2015-2016 йиллар инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритилган. Айни пайтда депутатлар гуруҳи бу борадаги ишларни ўз назоратига олган.  

– БПТлар ташаббуси билан депутатлик гуруҳи йиғилишларида банк ва солиқ идоралари мутасаддиларининг ҳам ҳисоботлари тинглаб бориляпти,- дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Аҳмедов. – Бу эса ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш масалаларини ўз вақтида ижобий ҳал қилиш имконини беряпти. Бундан ташқари, депутатлар бандликка кўмаклашиш масалаларига катта аҳамият қаратмоқда. 

Умуман, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қизғин фаолияти туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, паррандачилик, асаларичилик, чорвачилик ва балиқчилик хўжаликлари сони сезиларли ошишига ёрдам бераётир. Бу ишларда O‘zLiDeP депутатларидан Т.Равшанов, Д.Шарипова,  Д.Мардонова кабилар кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. 
Лутфия ХАЛИЛОВА,O‘zLiDeP Когон шаҳар КенгашиБПТлар билан ишлаш бўйича бош консулътанти 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме