19:00 04.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ ВА ДЕПУТАТ ҲАМКОРЛИГИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ ГАРОВИ
O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари эндиликда жойлардаги ечимини кутиб қолган айрим муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга ҳам сафарбар этилмоқда. Зеро, O‘zLiDeP Устави ва Сайловолди платформасида партия қуйи бўғинларининг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар боришига таъсирини кучайтириш, юқори партия органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган мақсад ва вазифалар белгилаб берилган. Бугунги кунда Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган 46 та БПТ ўз сафига партиянинг 1174 нафар аъзосини бирлаштирган. Улар аҳоли билан иш олиб боришга жуда катта масъулият билан ёндашмоқда. Жумладан, аҳоли вакилларидан БПТларга келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериляпти, маданий-маиший, савдо ва коммунал хизмат кўрсатишдаги айрим камчиликларнинг бартараф этилишида аниқ натижаларга эришиляпти. Яқинда “Ширбудин” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бошланғич партия ташкилотига ушбу ҚФЙга қарашли Сувчилар кўчаси фуқароларидан ариза келиб тушган эди. Унда ҳудуддаги мавжуд канализация тизими қувурлари эскиргани, бу эса аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётгани баён этилганди. БПТ йиғилишида ушбу аризада кўтарилган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокамалардан сўнг БПТ раиси А.Исаев бошчилигида 4 кишидан иборат комиссия тузилиб ва ёзма мурожаат ўз жойида ўрганиб чиқилди. Комиссия хулосаси асосида масала партия шаҳар кенгашига олиб чиқилди. Кенгаш эса уни O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилиши муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўз навбатида, депутатлик гуруҳи фуқаролар мурожаатини вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бирлашмаси шаҳар бўлими раҳбари номига депутатлик сўрови асосида юбориш тўғрисида келишиб олди. Белгиланган муддат ичида депутатлик сўрови юзасидан мутасадди ташкилот раҳбаридан қониқарли жавоб олинмагач, депутатлик гуруҳи йиғилишида “Сувоқава”нинг шаҳар бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Р.Қўчқоровнинг ахбороти тингланди. Ахборотда таъкидланганидек, қувурларнинг фойдаланиш муддатлари ўтиб кетганлиги, баъзи бир техник анжомлар ва асбоб-ускуналар, молиявий ресурслар етишмовчилиги сабабли таъмирталаб қувурларни алмаштиришда муаммолар келиб чиққан. Мазкур масала бўйича эшитув натижаларини Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва алоқа ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари доимий комиссияси муҳокамасига киритишга қарор қилинди. Ушбу масала юзасидан депутатлик назорати олиб бориладиган бўлди.Умида Рустамова,O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгашидепутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори етакчи консультанти
Обсудить новость на Форуме