01:00 21.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТ МАҲАЛЛА ҲАЁТИДА ФАОЛ

  Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳри марказида жойлашган “Баҳор” маҳалласида бугунги кунда 3,5 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Аҳолининг  қарийб 65 фоизини ёшлар ташкил этади.  2004 йилда ушбу маҳаллада O’zLiDeP партия бошланғич ташкилотига асос солинган эди. Айни пайтда унинг аъзолари сони 15 нафарга етган.  Ушбу БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида маҳалладаги жуда кўпчилик O’zLiDeP келажагига ишониши, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаши яна бир карра намоён бўлди.  – Бугунги кунда маҳалладошларимизнинг аксарияти O’zLiDePни мамлакатимиздаги етакчи партия сифатида тан олиб, унинг ғоя-мақсадларига хайрихоҳлик билдирмоқда, – дейди “Баҳор” маҳалласи БПТ раиси Рустам Имомов. – Бундай ишонч БПТмиз аъзоларини партия Дастурида белгиланган партиявий вазифалар ижросини самарали таъминлашда фаол иштирок этишга ундамоқда.  Маҳалла маслаҳатчиси Муҳаббат Эгамбердиеванинг сўзларига кўра, тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар ҳаракатини қўллаб-қувватловчи партия номидан сайланган депутатларнинг маҳалладаги учрашувлари ҳар доим жуда мазмунли ва самарали ўтади.   – Маҳалламизда тижорат ва тадбиркорлик, зардўзлик ва ҳунармандчилик яхши ривожланган. Шу боис, маҳалладошларимизни янги қабул қилинаётган қонуний ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан батафсил таништириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиликлардан ўз вақтида бохабар этиш мақсадида O’zLiDeP туман Кенгаши билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз, – дейди М.Эгамбердиева.   Йиғилишда маҳаллада соғлом муҳит шакллангани, айниқса, ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилиб, уларни ёт иллатлардан сақлаш мақсадида спорт ишлари яхши йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланди. Маҳалладаги 14-умумтаълим мактаби спорт зали ҳафтанинг барча кунларида ёш спортсеварлар билан гавжум. Мактабда очилган спорт секцияларига бугун нафақат “Баҳор” маҳалласи, балки қўшни “Самарқанд”, “Дўстлик”, “Тинчлик” маҳаллалари ёшлари ҳам қатнамоқда.  – “Обод турмуш йили”да шаҳримизда болалар спортини янада ривожлантириш мақсадида замонавий спорт маскани қурилиши режалаштирилган, – дейди халқ депутатлари Бахт шаҳар депутати Саноат Саъдиева. – Аслида шаҳримиз ўзининг номдор спортчилари билан машҳур.  Зеро, партиямиз Дастурида соғлом камол топган, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий истиқболини белгилаб беришга ўз кучини сарф этиш алоҳида таъкидлаб ўтилган.  Шу кунларда “Баҳор” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжига чиққан. “Шаҳримиз ободлигида менинг ҳиссам” шиори остида маҳалланинг каттаю кичиги кўча ҳовлисини яшилликка буркамоқда. Бу хайрли ишларда ҳам партия етакчилари ташаббусни ўз қўлларига олган. БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида сўз олганлар ташкилот ўзининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш, маҳалла ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш йўлида дадил қадамлар қўйиши лозимлиги таъкидланди. БПТ маҳалланинг сиёсий жараёнларда, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол иштирок этишини таъминлашга ўз куч-ғайратини сарфлаши кераклиги эътироф этилди. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, бугун маҳалла деганда фуқаролик жамиятининг шакл-шамойилини, жамиятимизнинг ранг-баранглигини ўзида тўлиқ ифода этадиган, ижтимоий, сиёсий, маъданий-маърифий ва профессионал ташкилот ва муассасаларни қамраб олган тизимни тасаввур қиламиз.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме