00:45 29.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БПТ КУЧИ АЪЗОЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИГА БОҒЛИҚ
O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти ҳамкорлигида “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг мустаҳкам қонуний кафолати бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, давра суҳбатида БПТ фаолиятини янада кучайтириш, партия Дастури ва Сайловолди платформасида илгари сурилган ғоялар, партия сафини ёш аъзолар билан тўлдириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
- Бошланғич ташкилот олдида турган муҳим вазифалардан бири электоратни ўйлантираётган масалаларни ўрганиш ва юқори партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари муҳокамасига киритишдан иборат, - деди O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси Фарҳоджон Турғунбоев. - Шу боис, депутатлик гуруҳимиз билан бошланғич ташкилотлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз.
Унинг сўзларига кўра, партия ривожланишининг янги босқичида ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишларни олиб боришнинг ўзи етарли эмас.
“Бугун бизда аниқ амалий йўналиш мавжуд – бу барча фаол ёшлар иштирокчиси бўлиши мумкин бўлган партиявий лойиҳаларни амалга оширишдир. Уларнинг ҳар бири, тадбиркорлик, фермерлик ёки жамоатчилик иши бўладими, ўзи учун муҳим йўналишни белгилаб олиши мумкин”, - деди Ф.Турғунбоев.
Айни пайтда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги БПТда партиянинг 215 аъзоси бор.
– БПТнинг кучи, таъсири қандай бўлиши унинг атрофида бирлашган аъзоларнинг фаоллиги, ташаббускорлигига боғлиқ, – дейди мазкур БПТ раиси Мавжуда Хурсанова. – Фаолиятимизда бошланғич ташкилотимиз сафини ёшлар билан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги йиғилишимизда ҳам 31 нафар ёш йигит-қизни партия аъзолигига қабул қилиб, аъзолик гувоҳномаларини топширдик.
Тадбир давомида БПТЛар фаолиятини жонлантириш, электорат билан ишлашда замонавий сиёсий технологиялардан кенг фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме