23:00 12.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТ ЕТАКЧИЛАРИНИ САРАЛАШ ФУРСАТИ ЕТДИ

7828 та БПТда сайловга ҳозирлик ишлари якунланяпти 



Шу ҳафтада O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бошланади. 

Ушбу навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари давомида кенг жамоатчилик орасида Президентимиз И.Каримовнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ва мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш белгилаб олинган. 

Мазкур тадбирлар давомида БПТлар етакчилари ўтган йилги фаолияти юзасидан атрофлича ҳисобот беради. Шу билан бирга, қуйи бўғин раислигига ва унинг ўринбосарлигига кўрсатилган номзодлар партия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан 1 йил муддатга сайланади. 

Диққатга молик яна бир жиҳат шуки, зарурат бўлганда аъзолари сони 30 кишидан ортиқ бўлган қуйи тузилмаларда жорий фаолиятга раҳбарлик қилиш учун таркибига БПТ раиси, унинг ўринбосари ва бошқа аъзолар кирувчи, камида 5 кишидан иборат кенгаш ҳам сайланиши мумкин. Ҳисобот-сайлов йиғилишлари БПТлар фаолиятини янада такомиллаштиришга ва мустаҳкамлашга хизмат қилибгина қолмай, партия кадрлар захирасини шакллантириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.  

Навбатдаги сайловларда ёш, билимдон, ташаббускор, қисқаси, энг муносиб тадбиркор ва фермерларнинг БПТлар раҳбарлигига сайланишига алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, яқинлашаётган  ўта масъулиятли имтиҳон – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда айнан БПТларнинг ҳар томонлама етук раислари  орасидан ҳам номзодлар кўрсатилади.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати    

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме