15:45 31.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БПТ ҲАР ИШДА БОШ-ҚОШ

O‘zLiDeP Риштон тумани Кенгаши иш режасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган. Бу борада туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорлик ижобий натижаларни бераётир. 

Бирлашмада O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти ташкил этилганлигига кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ шифохонада унинг ўрни яққол сезилиб турибди. 

- Мен ўзим партия Дастури билан яқиндан танишиб чиқиб, аъзо бўлганман, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, O‘zLiDeP фаоли Солижон Ниёзов. - Ҳозир ходимларимиздан қарийб 70 нафари партия аъзоси. БПТга раис этиб обрў-эътиборли шифокор Шаҳодатхон Исмоиловани сайлаганмиз. У ходимлар, ёшлар ўртасида партиянинг ғоя ва мақсадларини кенг тушунтиришда жонбозлик кўрсатиб келяпти. Натижада партияга хайрихоҳлар кўпайиб, ўз келажагини O‘zLiDeP билан боғлаётган ёшлар сони ортмоқда. 

Яқинда БПТ ташаббуси билан шифохонада Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар Конституциямизнинг инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантиришдаги тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди. 

Жорий йилда БПТ раиси Ш.Исмоилова сафдошларига намуна кўрсатиб, “Мулкдор оила” лойиҳасида фаол иштирок этди. Ўзининг бизнес режасини ишлаб чиқиб, оилавий тадбиркорликни бошлашга жазм қилди. Натижада у 4,5 миллион сўм кредит олишга эришди. 

Унинг бу ютуғи бошқа сафдошларини ҳам илҳомлантирди. Жумладан, шифохонанинг тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими бош ҳамшираси Манзура Марзаабдуллаева кейинги йили коллежни битирадиган ўғлини O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳасига жалб этишга қарор қилди. Ҳозир унинг ўғли Фаррух кейинги йилда бу лойиҳага қатнашишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.   

Президентимиз томонидан 2014 йилнинг “Соғлом бола” йили деб эълон қилиниши шифокорлар олдига янада масъулиятли вазифаларни қўйди. Шу боис, тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти келгуси йилда ҳам ҳамкорликни давом эттириш учун қўшма иш режаси қабул қилди. Режага мувофиқ, барча тиббиёт муассасаларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва болалар ўртасида турли касалликларни олдини олиш бўйича ҳамкорликда иш юритилади. Яъни партия аъзолари тумандаги тадбиркорларни соғлиқни сақлаш муассасаларига бириктиришга бош-қош бўлади. 

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме