17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИ – ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМ ШАРТИ
Фарғона давлат университетида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, партия фаоллари иштирок этди. Давра суҳбатида сўзга олган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев мустақилликнинг юртимиз, халқимиз учун улкан аҳамияти, истиқлолнинг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган туркум байрам тадбирлари тўғрисида тўхталди.- Ўтган даврда эришган барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланди, - деди М.Тешабоев. – Мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани, хусусий мулк устивор ўрин эгаллагани ниҳоятда муҳим бўлди. Зеро, O‘zLiDeP дастурида айтилганидек, партиянинг иқтисодиётни либераллаштириш соҳасидаги устивор вазифаси хусусий мулкчилик етакчи ўрин тутган кўп қиррали иқтисодиётни шакллантиришдир. Партия давлатда йирик мулкдорлар қатламининг мавжудлиги жамиятда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилади, деб билади. Давра суҳбати “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги – демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти” мавзуидаги амалий мулоқот билан давом эттирилди.Унда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, аҳамиятини тарғиб ва ташвиқ этиш, бу борада зарур таклифлар пакетини тайёрлаш, ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш назарияси ва амалиёти масалалари муҳокама этилди. - Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, очиқ кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим йўналиши ва зарур шартларидандир, - деди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Абдурашид Жўрабоев. - Айнан шу сабабли мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятидан хабардор қилиш, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва ОАВнинг тегишли маълумотларни олиш имкониятини таъминлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Аҳолининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот манбаларидан кенг фойдаланиши таъминланди. А.Жўрабоев “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини амалда татбиқ қилиш орқали партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларга қулайликлар яратиш, уларнинг соҳага оид ахборотлар, маълумотлар билан доимий хабардор бўлиб боришини таъминлашга қаратилган вазифалар бажарилишини билдирди.Муҳокамалар натижалари бўйича ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш усулларини қўллаш ҳисобига миллий қонун ижодкорлиги тизимини такомиллаштириш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш қисмида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбир якунида O‘zLiDePнинг вилоятдаги фаолларидан бир нечаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, партия сафига янги қабул қилинган ёш тадбиркор ва талабаларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Юсуфжон ЮсуповO‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме