19:46 12.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БОЁВУТДА ЕРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида тумандаги ер майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан бажарилаётган ишлар ҳисоботи эшитилди.Таъкидландики, О’zLiDeP депутатлик гуруҳи мазкур масала юзасидан 2012 йилда назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириб,  унинг натижаси халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида муҳокама этилган. Жумладан, 11,4 километрлик янги зовур қурилиши, “Йўл бўйлаб” зовури тизимини ва “ВП-9” коллекторини таъмирлаш ва тиклаш ишлари депутатларнинг алоҳида назоратида бўлган. Сессиядаги муҳокамалар натижасида бу борадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган қарор қабул қилинган. Ушбу қарор O’zLiDeP дастурий вазифалардан келиб чиқувчи амалий таклифларни ҳам ўзида мужассам этган.Эшитувда ҳисобот берган туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Қаҳрамон Холиқбердиевнинг қайд этишича, 2007 йил ҳолатига кўра, туман қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер майдонларининг 36,1 минг гектари турли даражада шўрланган, очиқ ва ёпиқ зовурлар ҳолати талабга жавоб бермас эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2008 йилда тасдиқлаган “2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури”га асосан, ушбу муддат давомида давлат бюджети ҳисобидан 788,3 млн. сўмлик мелиорация ишлари бажарилиб, 205,3 километр зовурларда қайта таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди. Натижада сизот сувлар сатҳи 2007 йилдаги ҳолатидан 11 сантиметр пасайди. Бу, ўз навбатида, 7500 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига олиб келди. “Давлат дастури асосида амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, тумандаги “Олтин товус”, “Шоҳона”, “Меҳр” фермер хўжаликларида пахта ҳосилдорлиги ўртача 34-36 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги эса 45-49 центнерга етди. Ҳолбуки, 2007-2008 йилларда бу хўжаликларда ҳосилдорлик пахтадан 18-22 центнерни, ғалладан 20-22 центнерни ташкил этган эди”,- деди эшитувда иштирок этган туман ҳокими Дониёр Ботиров.Шу билан бирга, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган 35 минг гектар ер майдони ўртача ва кам шўрланган бўлиб, очиқ ва ёпиқ зовурларнинг айрим қисмлари қониқарсиз ҳолатда қолмоқда.Йиғилиш якуни бўйича 2013 йилда ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун бюджет ва бошқа манбалардан ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланиш, фермерларга шартномавий мажбуриятларда кўзда тутилган хомашё, материаллар ва товарларни белгиланган муддатларда етказиб бериш, улар етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китобни амалга оширишда таъминотчиларнинг масъулиятини кучайтиришга доир амалий таклифлар ишлаб чиқилди. 
O’zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме