20:15 23.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БОҒОТДА ШУНДАЙ БПТ БОР
O‘zLiDePнинг Боғот туман Кенгаши айни пайтда 42 та бошланғич партия ташкилотига эга. Партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш, унинг ғояларини тарғиб этишда бу БПТларнинг роли катта бўлмоқда.
O‘zLiDePнинг шундай БПТларидан бири “Коватех” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритиб келяпти. Бугунги кунда унинг 15 аъзоси бор.
- Ташкил этилаётган йиғилишларимизда Бошланғич партия ташкилотларининг мамлакат сиёсий-иқтисодий жараёнларида фаол иштироки, уларнинг ҳозирги кундаги муаммолари ва истиқболдаги режалари, партиянинг бошланғич тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар ҳамда уларни самарали ҳал этиш ва бу жараёнда Давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” доирасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинмоқди, - дейди БПТ раиси С.Сапаев. – Бу эса партиямиз электорати ва сайловчилар билан ишлашимизда жуда қўл келаётир. Биз БПТлар ҳар қандай партиянинг асосий бўғинигина эмас, уни ҳаракатлантирувчи, унга куч ва қувват берувчи таян нуқтаси эканини яхши англаймиз. Шунинг учун фаолиятимизни кун сайин кучайтириб боришга жиддий эътибор берамиз.
“Коватех” МЧЖда бугунги кунда 117 ишчи-меҳнатчи бор. Бу ерда йилига 2500 тонна пахта хомашёси қайта ишланади. Корхона ходимларининг аксарияти тумандаги касб-ҳунар коллежларини битириб келган навқирон йигит-қизлардир.
“Коватех”даги бошланғич партия ташкилоти фаоли Саодат Қаландарованинг ташшаббускорлиги таҳсинга лойиқ. Унинг бошчилигида корхонада турли қизиқарли тадбирлар ташкил этилади. Жамоадаги ёшларнинг ижтимоий-сиёсий онгини ўстириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган бундай тадбирлар корхона ҳаётининг ажралмас бўлагига айланган, дейиш мумкин.
Бу галги ўтгазилган йиғилиш давомида ҳам бошланғич партия ташкилоти фаолиятини кучайтириш ва иш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор камчиликлар мавжудлиги қаттиқ танқид остига олинди ва уларни бартараф этиш лозимлиги борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме