01:00 05.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БОҒДОД ТУМАН ҲОКИМИ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, қишлоқдаги етакчи ижтимоий кучга айлантириш, фермер хўжаликларини тараққий эттириш ва мустаҳкамлашдаги ролини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, юқори қўшимча қийматли товарларни маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқариш ўсишини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш – O‘zLiDePнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур масалалар партиянинг жойлардаги вакиллик ҳокимият органларидаги депутатлик корпуси диққат марказида турибди.  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан партия электорати вакиллари иштирокида Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимининг туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди. 
Президент Ислом Каримов ташаббуси билан жорий йил апрель ойида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни вакиллик демократиясини янада ривожлантириш, партия депутатлик гуруҳларининг жойлардаги вакиллик ҳокимият органларидаги фаолиятини кучайтиришда кучли туртки бўлди. Қонун ижро этувчи ҳокимият устидан парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича яхлит тизимни шакллантиришга кўмаклашмоқда. 
O‘zLiDeP депутатлари ташаббуси билан 2013 йил республика бўйича жойлардаги ижро этувчи ҳокимият мансабдор шахсларининг 96 та эшитуви ўтказилган бўлса, жорий йил апрель-май ойларида фақат Фарғона вилоятининг ўзида қарийб 10 маротаба мансабдор шахсларнинг, шу жумладан, ҳокимларнинг ахборотлари тингланди.   
Ушбу эшитувларда асосий эътибор озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлов бериш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш, бозорларни кенг аҳоли қатламларига мўлжалланган арзон нархлардаги сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига қаратилмоқда.
Бугунги эшитув мавзуси ҳам партия учун долзарб бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятига бағишланган бўлиб, бу қишлоқда реал мулкдорлар синфини янада шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун O‘zLiDeP дастурий вазифаларини амалга ошириш борасидаги янги имкониятлар омилидир. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши томонидан қабул қилинган “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг ҳудудий дастури”га мувофиқ, жорий йилда 1768 та кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, шу кунгача 1598 та хўжалик ташкил этилди. Боғдод туманида ҳам режада белгиланган 119 тадан 109 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари шакллантирилди. 
Ушбу дастурга кўра мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун кучли музлатгич ускуналари яратилди, 40 та фермер хўжаликлари қошида сервис хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди. Ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларини кўпайтириш, боғдорчилик, интенсив боғлар, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Аммо O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилган ўрганишлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш бўйича катта имкониятлар ва фойдаланилмаган захиралар мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйилиши ҳисобига аҳоли даромадларини янада ошишига хизмат қилади.  
Тадбирда партиядан сайланган депутатлар соҳада тизимли ишларни давом эттириш, тармоқнинг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардош афзалликларини қўллаш зарурлигини таъкидладилар. Муҳокама этилган долзарб масалалар қаторидан фермер хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фермерлар ўртасида кооперацияни янада кучайтириш, соҳадаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш каби муҳим мавзулар ҳам ўрин олди. 
O‘zLiDeP фаолларининг таъкидлашича, депутатлик гуруҳининг ушбу йўналишдаги ишини тизимли ташкил этилиши, давлат озиқ-овқат ва ғалла мустақиллигини таъминлаш, бозорларни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш имкониятини бермоқда.  
O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме