14:46 28.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БИЗНЕС МАКТАБИ ПАРТИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Республика бизнес мактаби Навоий минтақавий бўлимида O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши томонидан Президентимиз И.Каримовнинг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят ва шаҳар кенгашлари ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва партия фаоллари иштирокида ўтган тадбирда қатнашчилар Президентимиз маърузасининг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар билан танишди.

Шунингдек, тадбирда давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли  маърузаси ҳақида ҳам сўз юритилди. 

- Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланиши муносабати билан республикамизда ўқув муассасалари ва болалар спорти объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда, - деди O‘zLiDeP вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Н.Каримова. - Вилоят хотин-қизларининг ижтимоий фаоллигини янада кўчайтириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, хотин-қизларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш партия “Аёллар қаноти”нинг устувор вазифаларидир. Биз ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бу борада салмоқли ишларни амалга оширяпмиз.

Учрашувда Республика бизнес мактаби ёшларга бизнес режа тузишни ўргатиш билан биргаликда мебелсозлик, дурадгорлик, тикувчилик, тўқувчилик йўналишлари бўйича сабоқ бериши айтиб ўтилди. Яқин келажакда дунёнинг ривожланган мамлакатлари бизнес мактаблари билан ҳамкорлик режалаштирилгани маълум қилинди. 

Тадбирда бизнес мактаби партия билан чекка қишлоқ ва ҳудудлардаги ёшларни ва аёлларни ўқишга жалб қилишда ҳам ҳамкорлик қилиши билдирилди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме