19:00 24.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БИЗ ТАНЛАГАН ЙЎЛ
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Талимаржон шаҳарчасида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан “Биз танлаган йўл” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда халқимизнинг истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқларини авайлаб-асраш, юртимиз фаровонлиги йўлидаги ишларни янада жадаллаштириш, элимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, ҳушёрлик ва огоҳликни кучайтириш ҳақида сўз борди.
Унда “Тинчлик - бебаҳо неъмат”, “Биз танлаган йўл” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
– Истиқлол йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилди, – деди давра суҳбатида қатнашган Талимаржон шаҳарчаси ҳокими, халқ депутатлари Нишон туман кенгаши депутати Шуҳрат Норқобилов. – Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси барчамиз учун дастуриламалдир. Байрам арафасида аҳоли ўртасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, айниқса, ёшларимизнинг диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлиши олдини олиш учун уларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш олдимизда турган долзарб вазифа ҳисобланади.
Давра суҳбатида бундай тадбирларни тумандаги ҳар бир маҳалла ва таълим муассасаларида ташкил этиш, халқимизга истиқлол туфайли амалга оширилган улуғвор ишлар, қўлга киритилаётган ютуқлар, ислоҳотлар бераётган улкан самаралар моҳиятини тушунтириш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни жамиятимизга ёт оқимлар таъсиридан асраш O‘zLiDeP депутатлари, партия фаоллари, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани таъкидланди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме