19:00 16.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БИЗ ЭНДИ ТАДБИРКОРМИЗ
Хоразмда O’zLiDeP лойиҳаларида иштирок этиб, имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларни қўлга киритган қирқ олти нафар йигит-қиз ўз бизнесини бошлади.
Айни пайтда яна ўттиз тўрт нафар ўғил-қиз молия муассасалари билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштираётир. O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Тожибоевнинг айтишича, жорий йилда партия аъзолилига қабул қилинганларнинг қарийб ярмини навқирон авлод вакиллари ташкил этади. Вилоятдаги жами партия аъзолари миқдорида эса бу кўрсаткич 51,1 фоиз.
Маълумки, «Ёшлар қаноти» фаолиятида партиявий лойиҳалар алоҳида ўрин тутади. Улар айниқса Урганч шаҳри, Янгибозор, Хонқа, Шовот, Боғот, Ҳазарасп, Хива ва Гурлан туманларида ижобий натижа бермоқда.
— Лекин Қўшкўпир ҳамда Янгиариқ туманларидаги маслакдошларимиз иши талаб даражасида эмас, — дейди Отабек Тожибоев. — Масалан, Қўшкўпир туманида ўтказилган партиявий тадбирлар туфайли 13 нафар йигит-қизга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат берилган бўлса, улардан тўрт нафари банкдан кредит олиб, ўз бизнесини бошлашга эришди, холос. Янгиариқ туманидаги кўрсаткичлар ҳам мақтанарли эмас. Демак, ушбу ҳудудлардаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, ҳамкор ташкилотлар билан эришилган аҳдлашувлар ижросини қатъий назоратга олиш талаб этилади.
Ана шундай назорат ўрнатилган ҳудудларда эса тадбиркорликни бошлаб юборган коллеж битирувчилари катта-катта режаларга қўл ураяптилар.
– Мен Урганч тиббиёт коллежининг 3-босқич талабасиман, – дейди Туронбек Қадамбоев. – O’zLiDeP томонидан ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишга катта эътибор қаратилаётгани боис 2011 йилда унга аъзо бўлганман. Чунки айнан шу партия ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий-ҳуқуқий шароит яратиш, битирувчиларнинг интилиш ва изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини амалда қўллаб-қувватлаяпти. Жумладан, «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси ишбилармонликни танлаган ҳар бир йигит-қизнинг эътиборини тортиши табиий. Зотан, унда мувафаққиятли қатнашиш имтиёзли кредит олиш, дегани. Бу йил мен ҳам ана шу имкониятдан фойдландим. Натижада «Микрокредитбанк»дан ўн миллион сўм кредит олиб, тадбиркорликни бошладим. Бу ҳаракат ўзимдан бошқа яна уч кишининг доимий иш билан таъминланишига йўл очди.
Чиндан ҳам партиявий лойиҳалар тадбиркорликни ихтиёр этаётган ёшлар учун қўшимча имкониятлар бермоқда.
Бундай саъй-ҳаракатлар бошқа минтақаларимизда бўлгани каби Хоразмда ҳам ижобий натижаларга олиб келаётир. 2013 йилнинг ўтган даврида партия аьзолигига қабул қилинган ёшлар 93 нафарни ташкил этгани эса бу лойиҳалар партия сафига шижоатли ёшларнинг кириб келишига ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди.
Шуҳрат РАҲИМОВ,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 10 октябрь, 41 (517)-сон
Обсудить новость на Форуме