15:30 26.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

Халқ депутатлари Наманган вилоят ва туман кенгашларининг қўшма сессиясида O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Раҳматжон Ғуломовнинг ҳисоботи эшитилди
Маълумки, O`zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсишлари учун кенг имкониятлар яратиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Зеро, навқирон авлод вакиллари салоҳиятини юксалтириш келажакка сармоя киритиш билан баробардир. Намангандаги депутатлар ташаббуси ана шу жиҳати билан ҳам аҳамиятлидир.

– Мазкур масалани сессияга олиб чиқиш, энг муҳими, муҳокамалар якунида амалий самарага эришиш учун жиддий тайёргарлик кўрдик, – дейди халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Абдуғофур Турсунов. – Аввало, ишчи гуруҳи тузилиб, унинг аъзолари битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш ҳолатини чуқур ўргандилар. Жамланган маълумотлар мутасаддилар иштирокида депутатлик гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди ва ушбу масалани қўшма сессияга киритишга қарор қилинди.

Кези келганда, 2013 йили депутатлик гуруҳи 8 маротаба йиғилиш ўтказиб, 15 та масалани кўриб чиққанини ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан мансабдор шахсларга 75 та депутатлик сўрови юборилганини ҳам айтиш жоиз. 

Энг муҳими, ана мурожаатларнинг аксариятига ижроия ҳокимияти органларидан асослантирилган жавоблар олинди. Бу эса O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан электорат манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан таъсирчан депутатлик назорати ўрнатиш ва ҳар чорак якунида мониторинг қилиб борилишига пухта замин ҳозирлади.  

– 2012-2013 ўқув йилида 107 та касб-ҳунар коллежини 96 та мутахассислик бўйича 43 574 нафар ўқувчи тамомлади, – деди сессияда депутатларга ахборот берган Раҳматжон Ғуломов. – Битирувчиларни тадбиркорликка жалб этишда тизим тасарруфидаги муассасалар қошида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятини ривожлантириш учун 10 та йўналишда  67 та кичик корхона, 19 та  йўналишда жами 762 нафар ўқувчини касбга ўқитиш имконини берадиган сервис субъектлари  ташкил этилди.

Саккиз юзга яқин маҳалла фуқаролари йиғинларининг ҳар бирида камида 10 тадан хизмат кўрсатиш шохобчалари очилаётгани ва уларга коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилаётгани натижасида 2 минг нафардан ортиқ ёшнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, бизнесга қизиқувчи ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 480 нафар битирувчига тижорат банкларидан жами 5 млрд. сўм кредит ажратилишига ёрдам кўрсатилди. Натижада 43 574 нафар битирувчининг 39 527 нафари ёки 90,7 фоизи ишга жойлаштирилди Шундан ўз мутахассислиги бўйича бандлиги таъминланганлар 20 186 нафар ёки 46 фоизни ташкил этди. 

Маърузачи жорий йил учун режалаштирилган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб, 2013-2014 ўқув йилида 108 та касб-ҳунар коллежини 110 та мутахассислик бўйича  40 691 нафар ўқувчи тамомлагани, битирувчиларни эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга бириктиришга доир 26 банддан иборат манзилли дастур ишлаб чиқилганини таъкидлади. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган йиғилиши хулосаларидан келиб чиқиб, акдемик лицей ва касб-ҳунар коллежларини битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида махсус штаб иши ҳам йўлга қўйилди. Айни пайтда битирувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва кейинчалик шу ернинг ўзига ишга жойлашиши учун 19 364 нафари ёки 47,6 фоизи билан вилоятдаги 7 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланди.  

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари сессияда мавжуд камчиликларга ҳам тўхталдилар. Жумладан, депутат Шаҳобиддин Норматов айрим туманларда корхона ва ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар тузишга етарли даражада эътибор қаратилмаётгани, масалан, Поп, Наманган ва Янгиқўрғон  туманларида шундай ҳолатлар кузатилаётганига эътибор қаратилди. 

Шу ўринда «Битирувчи-2014» анкета-сўровномасида нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналари ҳам қатнашганини таъкидлаш жоиз. Қолаверса, жойларда оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган битирувчиларни аниқлаш, уларга 2014 йилда тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш учун ўтказиладиган очиқ мулоқотлар жадвали ҳам тасдиқланди.

Ушбу маълумотлар умумлаштирилганидан кейин битирувчилар бандлигини таъминлашда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан тақдим этилган квота-иш ўринларининг 2060 таси, вилоятда яратиладиган жами янги иш ўринларининг эса 23 302 тасига айнан ёшларни жойлаштириш режалаштирилган.

Сессия якунида Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимларига мулкчилик шаклидан қатьий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш, фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимга камида уч нафардан талабани шогирд сифатида бириктириш орқали етук кадрлар тайёрлаш тажрибасини, вилоятдаги барча бошқарма, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар ўзларининг йиғилишларига шу соҳадаги касб-ҳунар коллежлари директорларини таклиф этишни йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан коллеж битирувчилари ўртасида сўровнома ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларни аниқлаш, уларга давлат рўйхатидан ўтиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тижорат банкларидан кредит олишларида кўмаклашишга қаратилган туркум ўқув-семинарлар ташкил этиш лозимлиги ҳам қўшма сессия қарорида ўз аксини топди.
Озод РАЖАБОВ,"XXI asr" ижтимоий - сиёсий газетаси2014 йил 24 апрель, 16 (544)-сон

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме